Latest news

14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  1 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  13 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  21 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  8 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  8 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  21

"Қизил иблислар" "Энфилд"га ҳужум қилади. Британиянинг энг катта дербисига бағишланган ПРЕВЬЮ News

"Қизил иблислар" "Энфилд"га ҳужум қилади. Британиянинг энг катта дербисига бағишланган ПРЕВЬЮ

Бугун кичик танаффусдан кейин Англияда чемпионат ўйинлари давом эттирилади.

Премьер-лигада бугун 8-тур учрашувларига старт берилади. Турни "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси бошлаб беради.

АПЛ, 8-тур

"Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед"

14.10.2017, 16:30

"Энфилд Роуд"

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Лидс).


Бугун футбол ишқибозлари ушбу ҳафтанинг марказий учрашувини томоша қилишлари мумкин бўлади. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" қарама-қаршилиги Англиядаги энг катта дерби ҳисобланади. Бу жамоалар мамлакатнинг энг совриндор клублари ҳисобланишади, ҳар иккиси биргаликда 38 бор чемпион бўлган.

Терма жамоалар ўйинлари пайтида "Ливерпуль" ўзининг бош физилтерапевти Энди Реншоуни ишдан бўшатди, бу қарорни бош мураббий Юрген Клопп қабул қилди. Жамоада жароҳатланган сони оз эмас, бу нарса айниқса ҳужумкор чизиқда яққол билиниши турган гап. Адам Лаллана ҳамон даволаниш билан банд бўлса, терма жамоасига Садио Мане ҳам жароҳат олди. Демак, бугун "қизиллар"нинг ҳужумкор чизиғида Салах, Коутиньо ва Фирмино ҳаракат қилади. Айни пайтда Муҳаммад Салахнинг ажойиб формада эканлиги "Ливерпуль"га катта устунлик беради. Клопп шогирдлари одатда кучли рақибларга қарши идеал ўйин кўрсатишини ҳисобга олсак, турнир жадвали пешқадамларидан бири бўлган МЮга анча қийин бўлади. Лекин, мерсисайдликларга ҳимоя чизиғи панд бериши мумкин. Мезбонларнинг ҳимоя чизиғи жуда ҳам бўш, бу ҳақда мавсум аввалидаги превьюда ҳам қайд этиб ўтган эдик. Ўшанда, "Ливерпуль" бу ҳимояси билан ЕЧЛ тугул, АПЛда ҳам чемпионлик учун кураша олмайди деб ёзган эдик. Балки, қишда Клопп жаҳон даражасидаги ҳимоячи олиб келишга уриниб кўрар.


"Манчестер Юнайтед" терма жамоалар ўйинидан жабр кўрди десак муболаға бўлмайди. Ўзининг энг яхши формасига кириб олган Маруан Феллайни Бельгия терма жамоаси ўйинида жароҳат олди ва эндиликда 3 ҳафтани ўтказиб юборади. Унинг ўрнида бугун Андер Эррерани кўрамиз. Жароҳатланганлар рўйхати МЮда каттагина бўлиб турибди. Мавсумни ишончли тарзда бошлаган Моуриньо шогирдлари "Энфилд"дан ғалаба билан қайтишса, кўплаб танқидларга муносиб жавоб қайтарган бўлишади. Яъни, кўпчилик "Юнайтед" чемпионатда ҳалигача жиддий рақибга қарши ўйнамагани учун ҳам юқорида юрибди деган фикрларни билдирмоқда.

"Ливерпуль"дан фарқли ўлароқ, "Манчестер Юнайтед"нинг ҳимояси ва дарвоза чизиғи жуда кучли. Бунга жамоа ортда қолган 7 ўйиндан 6тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганидан ҳам билиб олиш мумкин. "Қизил иблислар" ҳужум чизиғида Рэшфорд, Мхитарян, Мата ва Лукакуни кўрсак керак. Юқоридаги ўйинчиларнинг ҳар бири ҳозир яхши формада, камига захирадан қўшилиши мумкин бўлган Марсьяль ҳам ажойиб формада ва бу нарса "Ливерпуль" ҳимоячиларини ҳавотирга солиши турган гап.

Демак, футбол ишқибозларини бугун 16:30да Британиянинг энг катта дербисини томоша қилишга чорлаб қоламиз. Бу учрашувни томоша қилиш учун сарфлаган вақтингизга афсусланмайсиз.



Қизиқ:

- "Ливерпуль" Премьер-лигада "Манчестер Юнайтед"ни 6 ўйиндан бери юта олмаяпти (2 дуранг, 4 мағлубият);

- Жозе Моуриньо МЮ бош мураббийлигига келганидан кейин шу кунга қадар ҳар икки клуб АПЛда бир хил очко тўплаган (88 очко);

- Агар бугун "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонса, Премьер-лигада 8 турдан кейин ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этади (22 очко бўлади). Бундан олдинги яхши натижа 1999/00 ҳамда 2011/12 йилги мавсумларда 8 турдан кейин 20 очко жамғарилган;

- Ромелу Лукаку бугун МЮ таркибида АПЛдаги биринчи 8та ўйинда 8та гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланиши мумкин.



Мураббийлар фикрлари:

Юрген Клопп ("Ливерпуль"): "Биз ўз майдонимизда, "Энфилд"да ўйнаймиз. Бу Кенни Далглиш номидаги трибуна очилганидан кейинги биринчи ўйин бўлади ва биз бу кучдан фойдаланамиз".

Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед"): "Энфилд"да ўйнаш - бу ажойиб. Мақсадимиз - ҳар доимгидек ғалаба қозониш. Лекин, буни рақибимиз ҳам хоҳлайди. "Ливерпуль" уйда ўйнайди ва улар топ жамоаларга қарши ҳамиша яхши ўйнашади. Осон ўйин бўлмайди. Энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз ва бир неча кундан сўнг ЕЧЛда ўйинимиз борлигини унутишимиз керак".



Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика