Latest news

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

Қисқа форматда: А Серия 21-тур превьюси News

Қисқа форматда: А Серия 21-тур превьюси

Тез орада Италия А Серияси 21-тур ўйинлари бошланади.

"Рома" — "Верона"

Де Россининг дебют ўйинида нима қилиши жуда қизиқ. Дибаланинг майдонга чиқиши мумкинлиги жуда яхши, аммо "Рома"да йўқотишлар ҳам етарли, Манчини ва Кристантенинг дисквалификацияси сабаб мудофаа марказида Льоренте-Хойзен боғлами бўлиши аниқ, майдон марказига эса Бове чиқиши керак. Баронега ҳавас қилиб бўлмайди, кадрлар муаммосини ҳисобга олсак таркибга ёшлардан ўйинчи чақириш керак, шунингдек Дуда ва Кополланинг дисквалификацияси ҳам ортиқчалик қилиб турибди.

"Верона" ўтган гал 2-1 ҳисобида ғалаба қозонган эди, аммо буни ҳозир тасаввур қилиш қийин. "Рома"да мураббий ўзгаришидан сўнг иштиёқ яхшироқ бўлиши керак, бундан ташқари улар уйда ўйнашмоқда, "Верона" эса ўша ўйин билан солиштирганда жуда ҳам ўзгарган. Уларнинг "бўрилар" ҳужумини тўхтатиб қолишларига ишониш қийин, айниқса ҳозирга ҳолатда.


"Удинезе" — "Милан"

Семедо ва Бийол ҳали ҳам тикланмоқда, шунингдек Деулофеунинг мадйонга қайтиши ҳам кечикмоқда. Ҳужумда яна Луккага ишонч билдирилади, унга ортдан Перейра кўмаклашади. Жиру бир ҳафтада касалликдан тузалиб тикланди ва Пиоли ҳужумда ўзгартириш қилишига тўғри келмайди. Флоренци ўйнаши мумкин, аммо асосий таркибда тушиш эҳтимоли кам. Умуман олганда, "Милан" таркибида сюрпризлар кутмаса ҳам бўлади.

"Удинезе" ўтган сафар 1-0 ҳисобида ғалаба қозонганди, шу сабаб "Милан" албатта Удинега реванш учун боради. "Қизил-қоралар"нинг фаворит эканликлари мантиқан тўғри. "Милан"нинг ҳозирги формаси яхши ва А Сериядаги сўнгги 3та ўйинда 3тадан кам гол урмаяпти. Аммо, "россонери"ларга бу ерда осон бўлмайди, "Удинезе"нинг ўзининг ҳолати ҳам яхши, шундай экан жанговар ўйин кутиш мумкин.


"Фрозиноне" — "Кальяри"

Маркицца бу ўйинда аниқ майдонга тушмайди, Чуни ва Монтресснинг эса тушиш эҳтимоли бор. Сўнгги муваффақиятсизликларни ҳисобга олганда ҳам Ди Франческонинг ниманидир ўзгартириш эҳтимоли кам, шундай экан ҳужумда Харруи-Чеддиру-Суле триосига ишонч билдирилади. "Кальяри"нинг бир неча нафар ўйинчилари турли сабабларга кўра сафда эмас, аммо Раньери учун кичик шамоллашдан сўнг Виоланинг тезда қайтиши яхши янгиликдир. Шунингдек, жароҳатдан қутулган Шомуродовнинг сафга қайтиш эҳтимоли бор, аммо Раньери унга тўлиқ тикланиши учун яна бир ҳафта бериши мумкин.

Жамоалар илк даврада "Кальяри" уйда 4-3 ҳисобида ғалабани илиб кетганда ҳақиқий драмани тақдим этишганди. Ҳозирда фаворит "Фрозиноне", барибир "оролликлар" меҳмонда уйдагидек ҳаракат қила олишмаяпти, "шерлар" эса таваккал қилишлари керак. "Кальяри" айнан шунда рақибини ушлашга ҳаракат қилади, шундай экан баҳс қизиқарли ўтади.


"Салернитана" — "Женоа"

"Салернитана"да таркиб билан боғлиқ муаммо бор, шундай экан Башич ва Заноли каби янги ўйинчилар асосий таркибда тушишлари керак. Ҳужумда одатий Чуна-Сими дуэти, уларга Кандрева ёрдам беради. Де Винтер дисквалификация қилинган, Торсби ва Экубан жароҳат олган, умуман олганда "Женоа" жанговар ҳолатда ва ўзгаришлар бўлиш эҳтимоли кам. Ҳужумда яна Гудмундсон ва Реттеги тушади, мудофаада эса Вольякко янада яхшироқ қўним топади.

"Женоа" илк даврада уйида 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Қизиқарлиси, "грифонлар" ҳозир ҳам Салернога фаворит мақомида йўл олишмоқда. "Салернитана"да таркиб билан боғлиқ жиддий муаммолар бор, захира ўриндиғида Филиппо Инзагисиз ҳам қийин бўлади. Аммо, "грифонлар" хотиржам бўлишлари керакмас, рақиб ўз уйида охиригача курашади, осон сафар бўлмаслиги эса аниқ.


"Лечче" — "Ювентус"

Сансоне ва Дермарку катта эҳтимол билан тикланишга улгурмайди, шунингдек Африка миллатлар кубогида ўйнаётган 3 ўйинчи ҳисобига "оловранглар"да таркиб билан муаммо кузатилиши мумкин. Эҳтимол Роберто Д'Аверса қандайдир экспериментларга бормас ва "Лацио"га қарши ўйнаган таркибни туширар. Таркибга дисквалификациядан сўнг Гатти ва Маккени қайтиши керак, Аллегри ҳужумда яна Кьеза-Влахович жуфтлигини ўйнатиши мумкин, бундан ташқари итальян яхши форма йиғиб олди ва буни ўтган ўйинда захирадан ажойиб тарзда ўйинга қўшилгани билан исботлади.

"Ювентус" илк даврада ўз уйидаги зерикарли ўйинда 1-0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Эндиликда "кекса синьора" меҳмонда ғалабага эришишга умид қилади ва менимча ўйин анча қизиқ ўтиши мумкин. "Ювентус" ҳозирда темпга тушиб олди ва "Лечче"га жуда қийин бўлади.


Сергей Румянцев тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика