Latest news

11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  0 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4

Қиш яқин: Январда эркин агентга айланадиган 10 нафар юлдуз News

Қиш яқин: Январда эркин агентга айланадиган 10 нафар юлдуз

Қишги трансферлар ойнаси вақтида клуби билан шартномаси якунланадиган 10 нафар машҳур футболчилар рўйхати билан танишинг.


10. Софиан Фегули - "Валенсия"
Жазоирлик 25 ёшли футболчи айни пайтда ўзининг ажойиб ўйинларини намойиш этмоқда. Маълум бўлишича, футболчига "Манчестер Юнайтед" томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда.




9.Хатем Бен Арфа - "Ницца"
"Ницца" сафида ёрқин ўйин намойиш этаётган Франция терма жамоаси футболчисига яна инглиз клублари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.




8.Эсекьель Лавесси - "Пари Сен-Жермен"
Бразилиядаги ЖЧдан сўнг ўйинлари бироз пасайган Лавессидан ҳалиям нимадир кутса бўлади.




7. Жоэль Матип - "Шальке-04"
24 ёшли футболчи Германия чемпионатида фаолиятини бошлаган ва ҳозиргача мунтазам майдонга тушиб келмоқда. 192 см бўйга эга ҳимоячи исталган жамоа ҳимоясини кучайтира олади.




6. Николя Н'Кулу - "Марсель"
Камерун терма жамоаси ҳам Франция чемпионатининг кучли марказий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.




5.Эвер Банега - "Севилья"
"Севилья" агар аргентиналик футболчи билан шартномасини узайтириб олмаса уни текинга бошқа жамоага қўйиб юборишга мажбур бўлади.




4. Грегори Ван дер Вил - "Пари Сен-Жермен"
ПСЖ захира ўриндиғида қолиб кетаётган голландиялик 27 ёшли футболчи ҳам рақиб ҳужумчилари учун етарли бошоғриқ бўлади.




3. Самир Ханданович - "Интер"
Ханданович дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади. Ора-орада дарвозабоннинг клуби билан шартномасини узайтириши мумкинлиги ҳақида хабарларга кўзимиз тушиб қолади. Лекин, кўриб турганингиздек посбон рўйҳатимизнинг учинчи поғонасидан ўрин олган.




2. Хаби Алонсо - "Бавария"
Алонсо "Бавария"нинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади. Лекин, нимагадир мюнхенликлар Хаби билан шартномани узайтиришга шошилмаяптилар. Балки, бунга унинг ёши сабабдир?




1. Златан Ибрагимович - "Пари Сен-Жермен"
34 ёшли Златан сайёрамизнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Парижликлар билан шартномаси якунига етиши кутилаётган швециялик футболчи балки АПЛга йўл олар...

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика