Latest news

23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  5 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  171 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Қирол Жеймс, Жокич билан Денвер ва яна янги NBA мавсумини кузатиш учун 11 сабаб News

Қирол Жеймс, Жокич билан Денвер ва яна янги NBA мавсумини кузатиш учун 11 сабаб

Биз Olamsport.com сайти ўқувчилари учун биринчи марта Миллий баскетбол ассосиациясининг 78-мавсумининг катта превьюсини тайёрладик.

Келаси мавсумда бизни нималар кутмоқда? 

Сабаб 1 

“Denver Naggets” ўз чемпионлигини ҳимоя қила оладими?

Ўтган мавсумда Denver ўз тарихида илк маротаба NBA чемпионига айланганди. Мунтазам мавсумда тўтринчи ўринни эгаллаган бўлишига қарамай, жамоа плей-офф босқичида ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди ва узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди. Naggets сафидаги энг ёрқин ўйинчи сербиялик Никола Йокич ҳисобланади. Қайд этиш жоиз, у финалнинг энг яхши баскетболчиси ҳам бўлди. Хўш, ушбу клуб чемпионлигини ҳимоя қила оладими? NBA'да буни олдиндан башорат қилиш жуда қийин. Аммо айнан Денверда энг яхши жамоа, асосий юлдуз ҳамда Швейцария соати механизмидек силлиқ ва узлуксиз ишлай оладиган жамоа бор.


Сабаб 2

Юлдузли дует: Яннис/Лиллард 

Футбол мухлислари ёзнинг трансфер янгиликларини кузатиб боришар экан, NBA ҳар куни Дамиан Лилларднинг Портленддан Майамига кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишларни муҳокама қилади. Жаннис ва Лиллард дуети барча рақиблар учун ажойиб қурол. Ҳар иккиси ҳам ҳимояда яхши ўйнайди ҳамда жамоа аъзолари билан муносабати аъло даражада. Жаннис Антетокоунмпо жамоани тарк этмоқчи эди, чунки клуб унга хоҳалаган баскетболчиларини харид қилиб бермади, бироқ муаммо ҳал этилди. Милуоки янги мавсум фаворитларидан бири. 


Сабаб 3 

Бостон ва Ко 

“Бостон” баскетболнинг “Пахтакор”и бўлиб, NBA чемпионликлари бўйича “Лейкерс” билан биринчи ўринни эгаллаб турибди (17 марта). Ўтган мавсумда “Бостон” иккинчи ўринни эгаллади ва “яшиллар” плей-оффга фаворит сифатида йўл олди, аммо Шарқий конференция ярим финалида “Бостон” кутилмаганда “Майами”га мағлуб бўлди. Жорий мавсумда бостонликлар йўқотилган чемпиионликни қайтариб олишга шаҳд қилгани аниқ. Жамоани ёш ва истиқболли мутахассис Жо Маззула бошқаради. Клубга чемпионлик учун курашда Жейсон Татум, шунингдек, энг катта шартномага эга бўлган Жейлен Браун  ёрдам бериши кутилмоқда.  


Сабаб 4 

NBA келажаги – Виктор Вембаняма 

Ҳар мавсум олдидан NBA энг яхши ёш баскетболчиларни кашф қилади. Бу йил...


Материалнинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Қирол Жеймс, Жокич билан Денвер ва яна янги NBA мавсумини кузатиш учун 11 сабаб

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика