Latest news

14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  6 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Қирғизистонга қарши ўйин "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади News

Қирғизистонга қарши ўйин "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи ўйинларига тайёргарлик жараёнида Тошкентда Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиш борасида келишувга эришди.

Унга кўра, иккала терма жамоа ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 19:00да бошланади.

Қирғизистон миллий терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи ўйинлари олдидан илк йиғинини ўтказиш учун Австрияга жўнаб кетади. Аввалроқ хабар берилганидек, Австриядаги йиғин давомида 7 июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи ўйинларини 1 сентябрь куни Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика