Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  26 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  36 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  105 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Қирғизистон президенти терма жамоа бош мураббийи Крестининга қўнғироқ қилди (матбуот анжумани) ФОТО News

Қирғизистон президенти терма жамоа бош мураббийи Крестининга қўнғироқ қилди (матбуот анжумани) ФОТО

Осиё Кубоги доирасидаги "C" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган Қирғизистон - Филиппин учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Қирғизистон бош мураббийи Александр Крестинин қатнашди ва ўйинолди фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мусобақанинг учинчи учрашувида кўп нарса ҳал бўлади. Муҳим паллага яқинлашдик. Эртанги муҳим беллашув олдидан оптимистик руҳда ва ўзимизга бўлган ишонч билан тайёргарлик кўряпмиз. Ғалабага эришиш учун қўлимиздан келган барча имкониятни ишга соламиз.  Бизни осон баҳс кутаётгани йўқ. Филиппин яхши шаклланган жамоа", - дея ўз фикрларини билдирди Александр Крестинин.

- Қирғизистонга эртага нафақат ғалаба, балки имкон қадар йирикроқ ҳисобдаги ютуқ керак. Филиппин эса ҳимояга алоҳида эътибор қаратадиган жамоалар сирасига киради. Улар ўтган икки беллашувни 5 ҳимоячи билан ўтказишди. Рақибнинг услуби ва имкон қадар йирикроқ ғалаба кераклигинини инобатга олган ҳолда эртанги баҳс олдидан тактик ўзгаришларга қўл урасизми? (Шаҳбоз Беғамов, "championat.asia")

-  Филиппин билан бўладиган учрашув қиймати ва аҳамият нечоғлик эканлигини тушуниб турибмиз. Барча деталларни эътиборга оламиз. Биз бу ўйинга руҳан ва тактик тарафлама ҳам алоҳида тайёргарлик кўрдик. Ўйлашимча, жамоамиз бунга тайёр. Албатта, рақибдан келиб чиққан ҳолда тактик ўзгаришларга ҳам қўл урамиз. Қайд этганингиздек, учрашувга тайёргарлик кўриш жараёнида рақибнинг услубини ҳам инобатга оламиз. 

- Гуруҳдаги иккита рақиб билан ўйнадингиз. Филиппин ҳам улар билан ўйнаб бўлди. Учрашувдан олдин мазкур баҳсларни таҳлил қилдингизми ва жамоаларни ўзаро таққослай оласизми? (хорижлик журналист)

- Ҳозир ўйин бўйича ким кучлироқ, ким яхшироқ эканлигини солиштирмаган бўлардим. Бу нотўғри. Тўғри, иккинчи турдан кейин икки жамоада ҳам 0 очко. Лекин бу Филиппинни кучсиз жамоа эканлигини англатувчи жиҳат деб ҳисобламайман. Биз барчамиз футбол билан шуғулланамиз. Эртага эса терма жамоа тарихида янги саҳифа очиш имкониятига эга эканлигимизни тушуниб турибмиз. Исталган футболчи ёки мураббий бу каби ҳолатга кўпроқ тушишни истайди.


- Тахминан саноқли соатлар олдин Қирғизистон матбуотида мамлакат президенти сизга қўнғироқ қилгани ҳақида ёзилди. Агарда сир бўлмаса, суҳбат давомида президент нималарни гапирди ва сиз қандай жавоб бердингиз? Бу жуда муҳим ва қизиқ... (Қирғизистонлик журналист)

- Ҳақиқатдан ҳам 1,5 соат аввал Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Шарипович телефон орқали қўнғироқ қилди. Биз ўзаро суҳбатлашдик. Суҳбат чоғидаги мамлакат раҳбарининг гапларини йигитларга етказдим. Биласизми, мамлакат раҳбарининг қўллаб-қувватлови ниҳоятда муҳим ва қувонарли ҳолат. Бу нафақат футболчилар учун, балки барча учун муҳим. Бу нимадан далолат беради? Биринчи навбатда биз бир мақсад йўлида бирлашганимизни англатади. Қирғизистонда барча терма жамоа учун жон куйдирмоқда, қайғурмоқда. Футбол барчани бирлаштираётгани қувонарли ҳолат.

- Ўтган иккита баҳсда Қирғизистон оғир вазндаги жамоалар фонида ёмон кўринмади. Жамоа муносиб ўйнаганини барча қайд этди. Табиийки Хитой ва Жанубий Кореядан фарқли ўлароқ Филиппин бошқа даражадаги жамоа. Жамоангиз эса ўтган иккита ўйинда кўрсатган потенциални эртанги баҳсда яна бир бор кўрсатиб, буни натижа орқали исботлаши керак бўлади. Ўтган турларда жамоа катта куч йўқотди. Шу нуқтаи назардан олиб қаралса, Қирғизистон эртанги беллашувга жисмоний жиҳатдан тайёрми? (Шаҳбоз Беғамов, "championat.asia")

- Биз жисмоний жиҳатни ҳам эътиборга олган ҳолда мусобақага маълум режа асосида яхши тайёргарлик кўрдик. Ўтган иккита баҳсда бўлгани каби бу ўйинга ҳам жамоани жисмоний тарафлама ҳам тайёр деб айта оламан. Бу тарафлама муаммо йўқ. Мусобақа тақвимини алоҳида инобатга олган ҳолда маълум режимда тайёргарлик босқичини олиб боряпмиз. Бизга қўшимча куч бераётган яна бир жиҳат шуки, эртага терма жамоамиз ўз тарихида янги саҳифа очиш имкониятига эга. Мусобақа олдидан режалаштирган мақсадимиз сари дастлабки қадамни қўйишга яқинмиз.


Фарҳод Мусабеков: - "Бизни жуда қийин баҳс кутмоқда. Биз истаётган кейинги босқич ҳаёли ва мақсади рақибимиз бўлмиш Филиппинда ҳам борлигини унутмаган ҳолда учрашувга жиддий ёндошамиз. Менимча, жамоамиз эртанги курашга тайёр. Терма жамоамиз муҳити анча кўтаринки кайфият орқали жуда яхши ҳолатда".


Шаҳбоз Беғамов

Дубай, "Рашид" стадиони.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика