Latest news

12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  0 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  11 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  5 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  44 08:19Криштиану Роналду яна бир рекордни янгилади  22 07:48«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  8 03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   19 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  5 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  10 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0

Қирғизистон президенти қўнғироғи, ноодатий ваъда ва плей-оффда ҳеч кимдан қўрқмаётгани ҳақида - Крестинин News

Қирғизистон президенти қўнғироғи, ноодатий ваъда ва плей-оффда ҳеч кимдан қўрқмаётгани ҳақида - Крестинин

Осиё Кубогининг "C" гуруҳида 3-турдан ўрин олган Қирғизистон - Филиппин (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Александр Крестинин ғалаба таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Осиё Кубогидаги илк ғалаба билан бутун Қирғизистон халқини табриклайман. Биз майдонда жангчилардек курашдик. Ўйинни эса сифатли ўтказишга эришдик. Мен мусобақа олдидан ҳам айтганимдек, Қирғизистон терма жамоаси учун узоқ йўл энди бошланмоқда. Терма жамоа тарихида янги саҳифа очилмоқда. Ҳали қилинадиган ишлар кўп. Қирғизистон учун илк Осиё Кубогда дастлабки голни киритдик, илк ғалабани тантана қилдик. Энди қолган гуруҳлардаги ўйинларни кутиб турамиз. Барча нарса фақатгина бизга боғлиқ эмас. Учрашув якунига яқин кераксиз голни ўтказиб юбордик. Умид қиламанки, ушбу ғалаба бизга плей-офф эшигини очиқ учун етарли бўлади.

- Ғалаба қозониш доимо ёқимли. Агарда бу ютуқ яхши рақиб устидан қўлга киритилса, унда бу ғалаба таъми янада ширинроқ бўлади. Муҳими, терма жамоамиз сифатли ўйин кўрсатмоқда. Бу фақат бугун эмас, балки ўтган баҳсларда ҳам руй берди. Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда озгина омадимиз чопмаган бўлса, бугун натижа борасида ҳам ишимиз юришди.

- Люксда мусобақа давомида ҳам кўплаб вазиятларга бўлаётганди. Фақатгина омад ундан юз ўгирганди. Бугун эса Люкс талаб этилганидек юқори самарали футбол кўрсатди. Муҳим голларни киритди. Бу футболчининг юксак характерга эга эканлиги ҳам унга кўп жойларда ёрдам беради. Агарда Люкс бўлмаганида ҳозир плей-офф ҳақида ўйламаётган бўлишимиз ҳам мумкин эди.

- Бу мусобақадаги учинчи ўйин эканлигини ҳам инобатга олмоқ лозим. Бу ерда жисмоний тайёргарлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу эса жамоани руҳан қанчалик тетиклигини белгилаб берувчи омиллардан бири. Биз мусобақа олдидан ўз режаларимизни белгилаб, аниқлаб олгандик. Ўйлашимча, бу режа тўғри бўлиб чиқди. Масалан Хитойга қарши ўйинда ҳам рақиб стандарт вазиятларидан фойдаланди. Биз ўйиндан гол ургандик. Жамоам белгиланган вазифаларни тўғри уддалади.

- Биз исталган жамоа билан охиригача курашамиз. Бу шунчаки баландпарвоз гаплар эмас. Плей-офф босқичида исталган нарса руй бериши мумкин. Бир ўйинлик учрашувларда ҳар қандай жамоа исталган рақибни мағлубиятга учратишга қодир. Биз гуруҳда ҳам анойи рақиблар билан ўйнамадик. Шу боисдан ҳам агарда нимчорак финалда ўйнасак, унда бундай чорловга Қирғизистон терма жамоаси тайёр деб бемалол айтаман. Гапларим тасдиғи сифатида ўтган учрашувларда кўрсатган сифатли ўйинимизни мисол тариқасида айта оламан. Лекин ҳозир келажакка назар солишга шошилмасдан, қолган гуруҳлардаги вазият қандай тугашини кутганимиз маъқул.

- Вьетнам ҳамда Яман ўртасидаги учрашувни кўрмоқчиман. Лекин БААда Осиё Кубогини кўрсатишмаяптику? Шу боисдан ҳам учрашув натижасини интернет орқали диққат билан кузатаман.

- Қирғизистон Республикаси президенти яна қўнғироқ қилдими? Ўйин давомида ва учрашувдан кейин телефонимни қўлимга олганим йўқ. Ҳозир автобусга чиқиш олдидан телефонимни текшириб, Сооронбай Жээнбековдан яна қўнғироқ бўлганми ёки йўқ билиб оламан. Ҳозирча телефонимни қўлга олишга фурсат теккани йўқ.

- Осиё Кубогида ғолибликка асосий даъвогарлар? Ўйин жиҳатидан таҳлил қиладиган бўлсам, Эрон, Жанубий Корея ва Япония. Бу шунчаки ҳозиргача бўлган таассуротлар. Ким чемпион бўлиши ҳақида аниқ бир нарса дейиш мушкул.

- Қирғизистон терма жамоаси чемпион бўлса? Тўғри, футболда ҳар нарса руй бериши мумкин. Келинг, яхшиси вазиятга реал қарайлик. Мабодо, агарда, чемпион бўлиб қолсак, унда ноодатий ишга қўл уришга ваъда бераман, - деди Александр Крестинин.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика