Latest news

22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  54 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  29 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  13 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  72 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  7 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0

Қирғизистон ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги финал босқичига чиқди News

Қирғизистон ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги финал босқичига чиқди

Бугун Осиё Кубоги-2019 саралаши доирасидаги битта ўйин бўлиб ўтди.

Аслида ўтган йилнинг 5 сентябрь санасида бўлиб ўтиши керак бўлган Қирғизистон - Мьянма учрашуви сиёсий сабабларга кўра қолдирилганди. Ушбу ўйин бугун бўлиб ўтди.

Жанубий Кореянинг Инчон шаҳридаги стадионда ўтган баҳсда Қирғизистон терма жамоаси рақибини 5:1 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, саралаш баҳслари тугашига бир тур қолганида Александр Крестинин бошчилигидаги Қирғизистон терма жамоаси 2019 йил БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди. Гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар қитъа чемпионатига боради.

Осиё Кубоги-2019 саралаши
22 март 2018 йил
Қирғизистон - Мьянма 5:1
Голлар: 
Шамшиев 2, Землянухин 5, 63, Виталий Люкс 74, Сагинбаев 88 - Зиав Зиен Хтет 84

Сўнгги турда Қирғизистон ўз майдонида Ҳиндистонни қабул қилади. Ушбу баҳс гуруҳда ким биринчи ўринни олишини аниқлаб беради. Мьянма эса Макао билан баҳс олиб боради.

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Ҳиндистон

5

4

1

0

10-3

13

2

Қирғизистон

5

3

1

1

12-7

10

3

Мьянма

5

1

2

2

9-10

5

4

Макао

5

0

0

5

4-15

0


Ҳозирга қадар Осиё Кубоги финал босқичига чиққан 21та жамоаниннг номи маълум бўлди: БАА, Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Эрон, Сурия, Ироқ, Хитой, Ҳиндистон, Ливан, Иордания, Вьетнам, Фаластин, Уммон, Баҳрайн, Туркманистон, Қирғизистон.

Яна учта йўлланма соҳиби 27 март куни бўлиб ўтадиган сўнгги турдан кейин маълум бўлади.



Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика