Latest news

09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  1 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  2 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  6 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  8 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  3 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  7 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  50 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0

Қирғизистон – Мьянма: Ўйиндан олдинги матбуот анжумани News

Қирғизистон – Мьянма: Ўйиндан олдинги матбуот анжумани

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Қирғизистон - Мьянма учрашувидан олдин иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қирғизистон бош мураббийи Александр Крестинин, Мьянма устози Миодраг Радулович, футболчилар – Валерий Кичин ва Зо Мин Тун журналистлар саволларига жавоб беришди.

Миодраг Радулович, Мьянма терма жамоаси бош мураббийи:


«Қирғизистонга келганимга 4 йил бўлибди (изоҳ – Миодраг Радулович 2016 йил октябрь ойида Ливан устози сифатида Қирғизистонга келган). Сизнинг мамлакатингиздан яхши хотиралар қолган, халқингиз меҳмондўст, стадионга ажойиб мухлислар келишади. Мьянма ҳозир ривожланиш даврини бошдан кечирмоқда. Бу саралаш босқичига Suzuki Сup-2020 мусобақасига тайёргарлик сифатида қараяпмиз. Мақсадим айнан шу мусобақага яхши тайёргарлик кўриш. Қирғизистон билан ўйин – биз учун катта тажриба. Умид қиламанки, мухлислар ўйиндан завқ олишади.

Қирғизистон қандай ўйнашини жуда яхши биламан. Жамоанинг Осиё Кубогидаги иштирокини кузатдим. Футболчилар ўзларидан яхши таассурот қолдиришди, балки омад етишмагандир. Жамоа – кучли, шу боис эртага бизни оғир ўйин кутмоқда. Аммо мен реалистман ва ўз жамоам имкониятларини тўғри баҳолаяпман".


Александр Крестинин, Қирғизистон бош мураббийи:

«Жамоа эртанги баҳсни кутмоқда. Ҳа, биз саралашни у қадар яхши бошлай олмадик, аммо бу энди тарих, уни ўзгартириб бўлмайди. Эртага мусобақа жадвалидаги ҳолатни яхшилаш учун боримизни берамиз. Ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Барчаси жойида. Терма жамоага бугунги кундаги энг кучли ва энг тайёр футболчиларни чақирганмиз.

Ҳозирги Мьянма терма жамоаси – Осиё Кубоги саралашида ўйнаган жамоадан тубдан фарқ қилади, уларда янги мураббий бор, унинг талаблари умуман бошқача. Терма жамоа анча ёшарди, ўйин услуби ҳам ўзгарди".

Валерий Кичин, Қирғизистон футболчиси:

«Эртага мухлисларни хафа қилмаслик учун боримизни берамиз, ўз уйимизда ўйнаймиз шу боис ғалабадан бошқаси қониқтирмайди».

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралаши ва Осиё Кубоги-2023 саралаши доирасидаги Қирғизистон – Мьянма учрашуви 10 октябрь куни Бишкекдаги Долон Омурзаков номидаги стадионда бўлиб ўтади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика