Latest news

15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  0 15:19ЎзЭл Классикосига превью  6 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  2

Қирғизистон - Макао: Ўйиндан кейинги матбуот анжумани News

Қирғизистон - Макао: Ўйиндан кейинги матбуот анжумани

Кеча Бишкек шаҳридаги "Спартак" стадионида Қирғизистон ва Макао ўртасидаги (1:0) баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.


Макао бош мураббийи Жозеф Тао Лао Сан:

Ўйин ҳақида:
Бугунги ўйин биз учун ҳақиқий чорлов бўлди. Қирғизистон терма жамоаси гуруҳимиз фаворити, улар кучли ўйнашди. Афсуски иккинчи бўлимда концентрацияни йўқотиб қўйдик ва гол ўтказиб қўйдик.

Ўйин давомида вақт чўзишлар ҳақида:
Макао футболчилари вақт чўзгани ҳақидаги гаплар ёлғон. Футболчиларимиз кўплаб жароҳат олишди. Қирғизистон футболчилари жуда интенсив ўйин кўрсатишди.



Қирғизистонинг энг хавфли футболчиси ҳақида:
Бу уларнинг бош мураббийи. Футболчиларни ажратиб ўтирмайман.

Қирғизистонга қарши уйдаги ўйин ҳақида:
Биз ҳар бир баҳсда майдонга тушиб максимал тарзда ўйнаймиз. Уйимизда фақат ғалаба учун ўйнаймиз.



Макао терма жамоаси сардори Чаенг Ченг Пауло:
Майдон ҳолати ҳақида:

Иккала жамоа футболчилари бир хил шароитда ўйнашди. Машғулотлар ҳам сунъий майдонда бўлиб ўтганди, бу майдонда иккала жамоа фақат ўйин пайтида ҳаракат қилишди.


Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин:

Ўйин ҳақида:

Барчани янги мавсум ва ғалаба билан табриклайман. Босим остида ўйнадик ва якуний натижадан қониқдик. Қийин баҳсда натижага эришдик.

Таркибда ўзгаришлар ҳақида:
Кейинги йиғинлар давомида таркибни ўзгаришини ҳал қиламиз. Барча футболчиларни кузатиб борамиз.

Майдон ҳолати ҳақида:
Майдонни тайёрлаган ходимларга катта раҳмат. Улар меҳнат қилишди, табиатга қарши чиқиб бўлмайди. Бундай майдонда ҳужум қилиш эмас, ҳимояланиш осонроқ. Макао катта куч билан ҳимояланди.

Гуруҳдаги рақиблар ҳақида:
Фақат Макаони ўрганиб чиқдик, Ҳиндистонни энди ўрганамиз. Битта нарсани биламан, биринчи ўринга биз ва яна қайсидир жамоа курашади.  



Қирғизистон сардори Азамат Бойматов:

Гол ҳақида:

Рақибимиз Макао уларни ҳурмат қиламиз. Осиёда футбол йилдан йилга ошмоқда. Биринчи бўлимда нимадир қилишга уриндик. Иккинчи таймда гол урганимиздан хурсандман.

Афсуски, биз ўйинга у қадар яхши тайёргарлик кўра олмадик. Йиғин Анталияда ўтди, бу ерда фақат уч кун сунъий майдонга ўргандик холос.


Марат Аксанов

Бишкек, Қирғизистон

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика