Latest news

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

Қимматга тушган "қариялар" News

Қимматга тушган "қариялар"

30 ёшдан ошган Петр Чех учун "Арсенал" клуби 11 миллион сарфлади.
Петр Чех (11 миллион фунт стерлинг)

«Челси»дан «Арсенал»га

«Челси»даги 11 йилдан сўнг Чех «Стэмфорд Бриж»ни тарк этиб Лондоннинг бошқа клубига кўчиб ўтди. Май ойи сўнггида Чех 33 ёшга тўлди. Йенс Леманн «Арсенал»га ўтганида ҳам 33 ёшда эди. Бу дарвозабонга 5 мавсум давомида юксак савияда ўтказишга халал бермади.



Фернандо Редондо (12 миллион фунт стерлинг)

«Реал»дан «Милан»га


«Милан»га ўтаётганида аргентиналик футболчи 31 ёшда эди. Жароҳатлар ва операциялар унга Италияда ўзини ёрқин намойиш этишга имкон бермади. Редондо жароҳатлардан сўнг майдонга туша олмаслигини ҳис қилиб маош олмасликка қарор қилди. 2004 йилда эса футболчилик фаолиятини тугатди.



Анджело Перуцци (13 миллион фунт стерлинг)

«Интер»дан «Лацио»га


Перуцци «Ювентус»да 8 йил ўйнаб кўплаб совринлар ютди. Таркибга кира олмай қолгач «Интер»га кўчиб ўтганди. Бир йил ўтиб 30 ёшида 13 миллион фунт стерлинг эвазига «Лацио»га кўчиб ўтди, Рим клуби сафида 7 йил фаолият олиб борди.



Клод Макелеле (14 миллион фунт стерлинг)

«Реал»дан «Челси»га


2003 йилда 30 ёшида «Челси»га кўчиб ўтди. Лондон клубида Макелеле етакчилардан бирига айланди. Моуриньо Клодни марказий таянч ярим ҳимоячиси ролида ўйнатди. «Челси» сафида Клод икки бор АПЛ чемпиони бўлди, Кубок ва Англия Суперкубогида зафар қучди.



Жереми Матьё (14 миллион фунт стерлинг)

«Валенсия»дан «Барселона»га


«Валенсия»да Матьё 100тадан кўп ўйин ўтказди. Трансфер вақтида франциялик футболчи 30 ёшда эди.



Златан Ибрагимович (15 миллион фунт стерлинг)

«Милан»дан «ПСЖ»га


Ибра 30 ёшида Францияга кўчиб ўтганди. Швециялик футболчи ҳозирга қадар 70та гол уриб бўлди, бу натижада тўхташ нияти ҳам йўқ.



Диего Милито (18 миллион фунт стерлинг)

«Женоа»дан «Интер»га


2009 йилда 30 ёшли Милито «Интер» билан 4 йиллик шартнома тузди. Бир неча мавсум давомида бир қатор муҳим голларни урди. Булар орасида ЕЧЛ финалида "Бавария"га урилган голлар ҳам бор. Йиллар ўтиб бориб аргентиналик футболчини жароҳатлар қийнаб юборди. 2014 йилда Милито Италиядан юртига қайтиб кетди.



Самуэль Это’о (21 миллион фунт стерлинг)

«Интер»дан «Анжи»га


Камерунлик ҳужумчи Махачқалъага 30 ёшида келди. «Анжи» қизиқарли ўйин намойиш этди, Это’О сардор ва тўпурар бўлди. 2013 йил июнь ойида Самуэль Это’О Россиянинг энг яхши футболчиси деган соврин топширилди. Кейинчалик уни Моуриньо «Челси»га чақирди.



Габриэль Батистута (23 миллион фунт стерлинг)

«Фиорентина»дан «Рома»га


Батистута «Фиорентина»да 9 йил ўйнади, ажойиб голлар урди, бироқ «фиалкалар» билан скудеттони юта олмади. Шу боис 2000 йилда 23 миллион фунт стерлинг эвазига «Рома»га кўчиб ўтди. Тотти, Монтелле, Кафу ва бошқалар билан бирга 2000/01 йилги мавсумда у Италия чемпиони бўлди. Батистута ўшанда 32 ёшда эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика