Latest news

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

"Қайсидир маънода балки барҳаётдирман". Йохан Круиффдан яна 11та ажойиб иқтибос News

"Қайсидир маънода балки барҳаётдирман". Йохан Круиффдан яна 11та ажойиб иқтибос

Кеча голландиялик собиқ футболчи Йохан Круиффнинг саратондан вафот этгани ҳақида совуқ хабар тарқалди.

Унинг хаёти ҳақида ва бир қанча ажойиб иқтибослари ҳақида сайтимизда бугун кундузи мақола ҳам чоп этилди.

Ҳозир голландиялик собиқ футболчи томонидан айтилган яна 11 та ажойиб иқтибосни сиз азизлар билан улашмоқчимиз.


"Футбол ўйнаш оддий ҳолат, лекин оддий футбол намойиш этиш жуда қийин"



"Ўйинда биттагина тўп бўлади ва у айнан сизда бўлиши лозим"

"Яхши натижа бўлмаса сифатли ўйиндан фойда йўқ. Натижа яхши бўлсаю, сифатсиз бўлса - бу зерикарли"

"Агар мен ҳақиқатдан ҳам яхшироқ тушунишингни истаганимда, буни яхшироқ тушунтирардим"



"Нега клубингиздан бойроқ жамоани ютиб бўлмайди? Бир қоп пул гол урганини кўрмаганман"

"Ҳар бир камчиликнинг ўзига яраша устунлиги бор"

"Агар мен кимдандир аввал югуришни бошласам, бу менинг тезроқ бўлишимни билдиради"



"Тўп билан минг марта "жонглёр" қилиш бу техника эмас. Бунга кетма-кет машғулотлар давомида ҳам эришиш мумкин. Кейин эса циркда бемалол чиқиш қилса ҳам бўлади"

"Агар ғалаба қозона олмасанг, ютқазмаслик учун қўлингдан келган барча ишни қил"

"Биз шундай қилишимиз керакки, тўп уларнинг ёмон футболчиларига бориб тушсин. Шунда яна тезда уни ўзимизга қайтиб олишимиз мумкин"

Ниҳоят ушбу материалдаги сўнгги иқтибос: "Қайсидир маънода балки барҳаётдирман"

Собиқ футболчи энди орамизда йўқ. У афсонага айланди! Лекин, унинг ажойиб ўйинлари, ютуқлари футбол тарихида қолган. Буни хеч ким ўзгартира олмайди. Алвидо, Круифф!

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика