"Қайрат" муддатидан олдин Қозоғистон чемпионига айланди
03 nov 2020 18:30
News
"Қайрат" муддатидан олдин Қозоғистон чемпионига айланди
Олмаота клуби 16 йилда илк бор ушбу совринни қўлга киритди.
Бугун ҚПЛ (Қозоғистон Премьер-лигаси) 17-тури доирасида "Қайрат" "Ордабаси"ни қабул қилди ва ўйин мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Қайрат" навбатдаги очколарни қўлга киритган ҳолда "Астана" билан орадаги фарқни 17 очкогача оширди. "Сариқ-кўклар" энди мавсум якунига қадар ушбу фарқни йўққа чиқара олишмайди. Шундай экан "Қайрат" муддатидан олдин Қозоғистон чемпионига айланди.
Ушбу соврин Олмаота клуби учун 16 йил ичидаги биринчиси. "Сариқ-қоралар" сўнгги бор 2004 йилда мамлакат ғолиблигини қўлга киритишган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Comments