Latest news

16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  14 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  9 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  20 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2

"Қайрат" бош мураббийи нима учун Жасур Жалолиддинов иккинчи тайм бошида алмаштирилганига изоҳ берди News

"Қайрат" бош мураббийи нима учун Жасур Жалолиддинов иккинчи тайм бошида алмаштирилганига изоҳ берди

Бугун Қозоғистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Қайрат" - "Тараз" баҳси бўлиб ўтди.

1:1 ҳисобида якун топган беллашувда ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов 45 дақиқа ҳаракат қилиб, иккинчи тайм бошида алмаштирилди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Қурбон Бердиев шундай деди:

- Кутганимдек оғир ўйин бўлди. Баъзи футболчиларимиз жароҳат олишди. Алиқулов ўз позициясида ўйнамади. Ёшлар эса умуман олганда ёмон ўйин кўрсатмади. Агар Баньяк сафимизда бўлганида биз бошқача схемада - яъни тўрт нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилган бўлардик. 


- Жасур Жалолиддиновнинг ўйинини қандай баҳолайсиз ва нима учун алмаштирилди?

- Айтишим мумкинки, ундаги босим ва ҳаяжон сезилиб турди. Жасурда салоҳият жуда юқори, лекин бугун ўз имкониятларини 50 фоиз ҳам кўрсата олмади. Баъзан "йўқолиб" қолди, лекин янада кучли ўйин намойиш эта олишига ишонаман. 

Маълумот учун: Жасур Жалолиддинов аввалги икки турда қайдномага киритилган, бироқ майдонга тушмаганди. 3-турга келиб у Қозоғистон чемпионатидаги дебютини нишонлади. Куйинги баҳсларда моҳир ярим ҳимоячимиздан янада ёрқин ҳаракатлар кутиб қоламиз. 

P.S. "Қайрат" 3та турдан сўнг 7 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика