Latest news

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

Қатарлик журналист: "Эртанги учрашувда Қатар ғалаба қозонади, сабаби..." News

Қатарлик журналист: "Эртанги учрашувда Қатар ғалаба қозонади, сабаби..."

Осиё кубоги чорак финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси мезбон Қатарга қарши баҳс олиб боради

Биз эса эртанги учрашувдан олдин таниқли қатарлик журналист Али Салат билан суҳбатлашдик. Али эртанги баҳс ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

"Эртага "Ал-Байт" стадионида жуда қизиқарли ўйин гувоҳи бўламиз. Чорак финал босқичида ҳеч ким таваккал қилишни истамайди. Ўйин қандай кечиши ва олдиндан бир нима дейиш қийин. Жамоаларнинг даражаси ҳам деярли тенг. Ўзбекистон терма жамоаси жисмоний жиҳатдан анча кучли эканлигини исботлади. Қатар терма жамоасининг футболчиларида жисмоний ҳолат аъло даражада эмас, улар 90 дақиқа ичида чарчаб қолишади. Таркибингизда Машарипов, Турғунбоев ва Файзуллаев каби ёрқин футболчилар бор. Ҳимояда эса Эшмуродов исмли футболчини ўзим учун кашф этдим. Ўзбекистон миллий терма жамоасида ожиз нуқта деярли йўқ, бироқ жароҳат олган футболчиларнинг сони кўп. Бу Қатарга қўл келиши мумкин. Қатар ҳақида гапирадиган бўлсам, биз чемпионлик ҳимоя қилишга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу жуда қийин масала. Афиф ва Алмуаз Али ҳали ҳамон терма жамоа етакчилари яъни Қатар терма жамоасида сўнги йилларда катта ўзгариш рўй бермади. Эртанги учрашув Қатар ғалаба қозонади деб ўйлайман, сабаби биз ушбу турнирда мезбонмиз ва чорак финал натижаси биз учун қониқарли ҳисобланмайди" - дея фикр билдирди қатарлик журналист Али Салат

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: -51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика