Қатарлик инвесторлар "Тоттенхэм"нинг 25 фоиз улушини сотиб олади
11 jan 2023 13:35
News
Қатарлик инвесторлар "Тоттенхэм"нинг 25 фоиз улушини сотиб олади
Франциянинг ПСЖ клуби президенти Носир Ал Ҳелайфи ўтган ҳафта Лондонда Дэниэл Леви билан кўришди. Левига яқин манбалар ушбу учрашув фақатгина дўстона асосда бўлиб ўтганини таъкидлади.
Соҳа мутахассисларининг маълум қилишларича, "Qatar Sports Investment" 1 миллиард фунтга яқин маблағ эвазига клубнинг 25 фоиз акциясини сотиб олиши мумкин. QSI ўзининг бир вақтда бир неча клубларга эгалик қилиш моделини амалга оширмоқчи. Компания Қатардаги Жаҳон чемпионатидан кейин бирор клубга сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Айни пайтда Англияда "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" инвесторлар томонидан "овланмоқда". УЕФАнинг Европа клублари мусобақаларида бир хил мулкчилик остидаги жамоалар тўғрисидаги қоидаларига кўра, QSI фақатгина озчилик улушга эгалик қилиши мумкин.
Инвесторлар гуруҳи ўтган йилнинг октябрь ойида Португалиянинг "Брага" клуби 22 фоиз акцияларини 90 млн евро эвазига сотиб олган эди.
Comments