Latest news

11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  0 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  0 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  2 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  6 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0

Қатарга бориш йўлида 2-турдан кейинги вазият қандай? News

Қатарга бориш йўлида 2-турдан кейинги вазият қандай?

Кеча Қувайт терма жамоаси покистонликлар дарвозасига иккита гол урдилар. Иордания эса 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

3-турдан аввал Иордания ўзи учун Қатар масаласини ҳал қилди деб айтишимиз мумкин. Гуруҳ фаворитининг ҳисобида 6 очко ва 9:0 тўплар нисбати. 

Қувайт эса ҳозирча "осилиб" турибди. Эртага бўлиб ўтадиган ўйинда уларни фақат ғалаба қаноатлантиради. Дуранг Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг фойдасига. Агар Иордания бу ўйинда иккинчи таркиби билан иштирок этса ва мағлубиятга учраса Қувайтни ўзи билан Осиё чемпионатига олиб чиққан бўлади. Ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба Қувайтни гуруҳда биринчи ўринга олиб чиқади. Иордания 4:0 ҳисобида мағлубияга учраган тақдирда ҳам тўплар нисбати +5 бўлади ва биздаги қизил карточка туфайли Рио-2016 сари юришини давом эттира олади. Иккита йўлга кўра Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига чиқиши мумкин:

1. Иордания - Қувайт ўйини дуранг билан тугаши. Бу ҳолатда Қувайт гуруҳда қолиб кетади.

2. Иордания Қувайтга 5:0 ҳисобида мағлубиятга учраши. Бунисида эса Иордания йўлланмани қўлдан бой беради.

Ҳиндистон мўжизаси ёдингиздами? Демак, эртани кутамиз... Ҳа айтгандай, Эртага Иордания бизнинг фойдамизга хизмат қилувчи натижа учун майдонга чиқиш эҳтимоли катта. Агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлса биз улардан албатта миннатдор бўламиз, аммо ундан кейин олимпия терма жамоамизга қадамини ўйлаб босишни таклиф қиламиз. 

Аввал чиқиб олайлик, кейин бир фикр бор....

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика