Latest news

03:20"Реал Мадрид" "Бернабеу"даги 120 дақиқалик триллерда ўзига керакли ҳисобни қайд этиб, Испания кубоги финалига йўл олди!  61 02:10АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Фулхэм"ни мағлубиятга учратди  1 02:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Ноттингем"га мағлуб бўлди  11 00:45"Реал"га қарши ўйинга бир ҳафта қолганда "Арсенал"нинг асосий марказий ҳимоячиси жароҳат олди  1 00:10АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 23:30Уокер танаффус пайтида Фелишга қарата: "Бу ерда ҳеч ким Месси эмас, пас бер"  7 22:15Пролиганинг илк турида ишловчи расмийлар номи аниқ  2 21:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?  3 21:21Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  11 20:58Суперлига. “Нефтчи” — “Навбаҳор” ва тўртинчи турнинг бошқа ўйинларида ишлайдиган расмийлар номи маълум  6 20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  5 20:14Суперлига. “Пахтакор” — “Машъал” учрашувида қайси ҳакамлар ишлайди?  0 19:35Анчелотти Эндрик нима учун кам ўйнаётганини тушунтирди  7 19:10Коло Муанининг келажаги сўроқ остида қолиб кетди  0 18:43Ўзбекистон кубоги. "Андижон ФА" ва "Навбаҳор ФА" гуруҳ босқичига чиқди   3

Қатар Юлдузлар лигасидан ажобтовур тадқиқот News

Қатар Юлдузлар лигасидан ажобтовур тадқиқот

Мусулмон футболчилар мушак жароҳатидан нисбатан камроқ азият чекадилар.

Хўш, дин ва жароҳатнинг қандай алоқаси бор? Бугун сиз билан замонавий футболда энг кенг тарқалган ва деярли ҳар ҳафта у ёки бу футболчини сафдан чиқишга мажбур қиладиган жароҳат — хамстринг жароҳатлар гуруҳига кирувчи, орқа сон мушаклари шикастланишидир. Woods маълумотларига кўра, АПЛ вакилларининг мавсум давомида олган жароҳатлари умумий ҳажмидан 14 - 20 фоизини (бошқа ТОП-чемпионатлар рақамлари деярли бир хил) ва жароҳатдан тикланиш учун кетган вақт ўртача 21 кунни ташкил этган. Таҳлил натижаларига кўра, мавсум давомида АПЛнинг 93 футболчиси (бу ерда академия, ўринбосарлар жамоаси ва катталар жамоаси инобатга олинган) жароҳат олган ва уларнинг 20 нафари айнан шу муаммога дуч келган.

Лекин биз Ислом дини вакиллари кўпроқ бўлган лигаларга эътибор қаратсак-чи?

Яқинда Aspetar sportmedicine journal бир мақолани чоп этди. Унда айтилишича, Қатар Юлдузлар Лигасидаги жароҳатларнинг бор йўғи 7 - 9%и хамстринг гуруҳига тааллуқли. Яна бир муҳим жиҳат, шундай жароҳат туфайли сафдан чиққан футболчи майдонга қайтиши учун ўртача 14 кун зарур бўлган. Ислом дини вакиллари кўпчиликни ташкил этувчи чемпионатларга оид статистик маълумотларни, айниқса, жароҳатлар борасидаги информацияни тўлиқ ҳажмда тўплаш бироз мушкул вазифа албатта. Ва фақатгина бир чемпионат мисолидагина хулоса чиқариш бироз нотўғридек, лекин фарқ сезиларли.

Лекин бу ерда бир муҳим жиҳат борки, айнан у ўртадаги тафовутга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ва бу сабаб — эътиқод. Мусулмон оилаларда фарзандга ёшлигидан ҳаётий билим баробарида, диний таълим-тарбия ҳам бериб борилади. Бундай шароитда катта бўлган инсон кун давомида маълум вақтини эътиқоди, дин учун ажратади. Лекин бунинг спортдаги жароҳатларга қандай алоқаси бор, дейсизми? Барчаси бажариладиган ҳаракатларга боғлиқ. Мусулмон инсон бўғимларининг кундалик ишлаши нафақат руҳий, балки жисмоний саломатликка ҳам сабаб бўлади. Машҳур “скандинавияча” айланишда ҳам шунга ўхшаш ҳаракат бажарилади — айнан шу машқ мушакларни умумий чиниқтиришда ҳамда орқа сон мушаклари профилактикасида жуда фойдали ҳисобланади.

Дания Футбол Иттифоқи ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, профессионал футболчилар ичида бундай машқларни мунтазам бажарган спортчилар мушак жароҳатидан 70% камроқ азият чекар экан. Шундай экан, тахминимизча, эътиқод ва футболчиларнинг кундалик машғулотлари биргаликда мусулмон футболчилар сон мушакларидан камроқ жароҳат олишига сабаб бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +87   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика