Latest news

11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46

Қатар U-23 бош мураббийи Николас Кордова: "Аввалгиларидан фарқли равишда мусобақага ёшроқ таркиб билан келдик" News

Қатар U-23 бош мураббийи Николас Кордова: "Аввалгиларидан фарқли равишда мусобақага ёшроқ таркиб билан келдик"

U-23 Осиё Кубоги "А" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Эрон – Қатар беллашуви олдидан қатарликлар иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда бош мураббий Николас Кордова ва дарвозабон Салоҳ Закария қатнашди.

"Мусобақага Осиёнинг энг кучли терма жамоалари йиғилган. Бу бир томондан авлодни янада кучайишига ёрдам беради. Яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижа кўрсатишни кутяпмиз", – деди Николас Кордова.

- Салоҳ Закарияга савол. Биринчи тур доим қийин бўлади. Эртанги ўйиндан нималарни кутяпсиз?

- Мусобақада иштирок этаётганимдан хурсандман. Бу мен учун учинчи турнир. Умуман олганда, ҳеч бир жамоа учун осон бўлмайди.   

- Қатар терма жамоасида жуда яхши авлод шаклланганди. Бош мураббий бугунги авлод ҳақида нима дея олади?

- Ўйлайманки, ҳозирги авлодимиз ҳам яхши. Ҳозирги мусобақага аввалгилардан фарқли равишда 23 эмас, ёшроқ таркиб билан келдик. Асосий терма жамоамизга футболчиларни етказиб берсак, хурсанд бўламиз. 

- Мусобақага тайёргарлик жараёни қандай кечди? Турнирнинг 3 та фаворитини санаб беринг.

- Биз мусобақага Қатарда ва хорижда ҳозирлик кўрдик. Фаворитга келсак, ҳар бир жамоада имконият бор. 

- Гуруҳдаги асосий рақобатчи сифатида қайси терма жамоани кўрсата оласиз? 

- Алоҳида кимнидир ажратиб кўрсатолмайман. Ҳар бир ўйиндан келиб чиқиб, буни билиб оламиз. Натижа учун қўлимиздан нима келса, ҳаммасини қиламиз.

- Мусобақага келишдан олдин бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдингиз. Жамоанинг аниқ бир ўйин услуби шаклландими? 

- Турниролди ўйинлар албатта ёрдам беради. Мусобақа давомида бу бизга қўл келади. 

- Минимум мақсад қандай?

- Биз минимум эмас, максимум натижа ҳақида ўйлаганмиз. Биз узороққа боришни режа қилганмиз. Ўйлайманки, бу қўлимиздан келади. 

- Салоҳ Закарияга савол. Эрон ҳақида нималарни биласиз?

- Биз мураббийлар штаби билан уларнинг ўйинини ўрганиб чиқдик. Эрон билан қийин ўйин кутиб турибди. Ўйлаган ниятимизга етамиз деган умиддамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика