Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Қатар термаси мураббийи: "Ўзбекистоннинг кучсиз нуқталари ҳақида гапирмайман, сабаби..." News

Қатар термаси мураббийи: "Ўзбекистоннинг кучсиз нуқталари ҳақида гапирмайман, сабаби..."

Осиё кубоги чорак финали доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес ва ўйинчи Саад Ал Шиб иштирок этишди.

- Қатар термаси бош мураббийи ва футболчи Саад Ал Шибнинг Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Маркес Лопес: Ўзбекистон бу Осиё кубогида биз тўқнаш келган энг кучли жамоа. Чорак финал баҳсига тўлиқ тайёрмиз. Футболчилар бу учрашув қанчалик қийин ва муҳимлигини тушуниб туришибди.

- Саад Ал Шиб: Эртага қийин ўйин бўлишини биламиз. Бироқ, учрашувда ғалаба қозонишимизга ишоняпман.

- Жаноб Лопес, сиз бундан олдин "Ал Вакра" клуби бош мураббий бўлгансиз. ОЧЛ саралаш ўйинида "Навбаҳор" жамоасига мағлуб бўлгандингиз. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўша ўйинда қатнашган икки футболчилар бор, масалан Остон Ўрунов ва Жамшид Болтабоев. Ўзбекистон термаси ўйинини анализ қилдингизми?

- Мен ўзбекистонлик ўйинчилар қандай юқори даражада эканини яхши биламан. Ўзбекистон термасининг сўнгги ўйинини стадиондан кузатдим. Рақиб тактикасини яхши анализ қилдик.

- Жаноб мураббий, Ўзбекистонга қарши баҳс Осиё кубогидаги тўртта ўйиндан қанчалик фарқ қилади? Ўзбекистон терма жамоасининг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида айта оласизми?

- Статистикага қарасак, кўп нарса ўзгариб кетган. Икки жамоа ўртасидаги охирги учрашувлар 2017-2018 йилларда ўтказилган. Бу вақт давомида жамоа таркибидаги футболчилар ва мураббийлар ўзгарди. Матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг кучсиз нуқталари ҳақида гапирмайман, буни айтадиган бўлсам, ўйиндан олдинги режамни ошкор қилиб қўйган бўламан.

- Саад Ал Шиб, Ўзбекистон термасига қарши ўйин ҳақиқий синов бўлади. Бу жамоани ҳақиқий кучини кўрсатиб берадиган учрашув бўладими?

- Ҳамжиҳат ўйин бўйича терма жамоамиз аъло даражада. Ўзбекистонга қарши ўйин чиройли учрашув бўлади.

- Жаноб Лопес, Қатар термаси бошқарувига Осиё кубогига яқин келдингиз. Жамоани 100% ўрганиб олдим, деб ўйлайсизми ёки бунга вақт керакми?

- Қатар Ўзбекистон билан ўйинга зўр тайёрланди. Мен баъзи футболчиларга имконият беришни ўйламоқдаман. Ўзбекистонга қарши ўйин қийин бўлиши аниқ. Бизда жуда яхши, тез ва кучли ўйинчилар бор. Жамоа сифатида мусобақадаги энг тезкор жамоа бўлсак керак. Қайта тикланиш учун ҳам етарли муддат бўлди.

- Жаноб мураббий, Қатар амалдаги чемпионлигига қарамай, кўпчилик уларни бу сафар фаворитлар сафига қўшмаяпти. Бу жамоага қўшимча мотивация берадими ёки аксинчами?

- Мен ҳамманинг фикрини ҳурмат қиламиз. Биз ҳозир чорак финалдамиз, буни ҳам кўпчилик кутмаганди. Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Биз яна чемпион бўлмоқчимиз. Танқидлар биз учун яхши мотивация бўлади.

- Саад, жамоадаги атмосфера ҳақида гапирсангиз. Қатар терма жамоасидаги муҳим 2019 йилги жамоа билан қанчалик ўхшаш?

- Анчадан бери жамоадаман, бу шараф. Осиё кубогида аъло кайфиятдамиз. Меҳмонхонада бирга яшаб ака-ука бўлиб кетдик. Ҳар бир ғалабани шу ерда бирга нишонлаяпмиз. Жамоадаги кайфият ўта позитив.

- Жаноб Лопес, ўз қарашларингизни жамоага сингдириш учун сизда етарли вақт бўлдими? Ироқ термаси устози Хесус Касасга бўлган муносабат ҳақида қандай фикр билдира оласиз?

- Ўйинчиларни жуда яхши биламан. Қатарда олти йилдан бери ишлаяпман. Терма жамоани жуда яхши тушунаман. Ҳозир бизда кучли гармония бор. Хесус Касасга бўлаётган муносабатга қўшилмайман. Мураббий бўлиш осон иш эмас. Уни қўллаб-қувватлайман.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика