Latest news

22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  0 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  3 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6

Қатар термаси бош мураббийи: "Акром Афиф Эрон ҳимоясига қандай муаммо туғдиришни яхши биларди" News

Қатар термаси бош мураббийи: "Акром Афиф Эрон ҳимоясига қандай муаммо туғдиришни яхши биларди"

Осиё кубогининг иккинчи ярим финал ўйинида Эронни мағлубиятга учратган Қатар терма жамоаси бош мураббийи Маркес Лопес ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Акром Афиф матбуот анжуманида қатнашишди.

- Акром Афифнинг ғалаба ҳақидаги фикри қандай?

- Осон ўйин бўлмади. Бугун ғалабага биз муносиб эдик. Энг муҳим ўйин энди бўлади. Бизни фантастик тарзда қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат.

Маркес Лопес, ғалаба ҳақида фикр билдирсангиз...

Мен бахтлиман. Ўйинчилар учун ҳам хурсандман. Биз жуда катта синовдан ажойиб тарзда ўтдик. Қатарлик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Энди бизда фақатгина финал ўйини қолди. Амалдаги чемпион сифатида ўз титулимизни муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз.

Жамоани қабул қилганингизга икки ойгина бўлди. Бундай қисқа муддат ичида жамоага ўз фалсафангизни сингдириш қийин бўлмадими?

Ҳа, терма жамоага яқинда келдим, аммо мен анчадан бери Қатарда фаолият олиб бораман. Миллий жамоадаги деярли барча футболчини жуда яхши биламан. Ўйинчилар менинг ғояларимга тўлиқ ишонишди ва топшириқларимни аъло даражада бажаришди. Ҳаммаси шу. Бугун бизни қўллаб турган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳозирги пайт олдимизда турган ягона вазифа бу финал ўйинида ғалаба қозониш. Бугун ғалабани нишонлаб, эртадан финал ҳақида ўйлаймиз.

Акром, Осиё кубоги Қатар мезбонлик қилаётган иккинчи катта турнир. Бир йил олдин Жаҳон чемпионатида қатнашдингиз. Мундиалдаги иштирок унчалик ҳам қониқарли чиқмади. Осиё кубогида Жаҳон чемпионатида орттирилган тажриба қанчалик қўл келмоқда?

Ҳар бир мусобақадан кўп нарса ўрганамиз. Жаҳон чемпионати биз учун биринчи мундиаль эди. Ўшанда жамоа сифатида анча қийналгандик. Бу сафарги Осиё кубоги ўз уйимизда ўтаётган иккинчи турнир. Биз бу гал ҳам кўп нарса ўрганмоқдамиз. Умуман олганда, ҳар бир турнирдан янги сабоқ оламиз.

Жаноб мураббий, финал ўйинида Иорданияга қарши қандай тактикада ҳаракат қиласиз?

Финалда нима қилишни ҳали билмайман. Эртадан финалга тайёрланамиз. Бугун эса Эрон устидан қозонилган ғалабани нишонлаймиз.

- Жаноб Лопес, Қатар термасини бошқараётганингизга кўп бўлмади. Жамоа бугун финалга чиқди. Сиз Қатар термасига тўлиқлигича ўз ғояларимни сингдирдим деб ҳисоблайсизми ёки Карлуш Кейруш қилган ишларни давом эттиряпсизми?

Кейрушга бўлган ҳурматим баланд. Мендан олдинги мураббийлар терма жамоада яхши фаолият олиб боришган. Декабрда терма жамоани қабул қилиб олдим. Ўз қарашларимни олдинга сурганим аниқ, лекин термадаги ҳамма нарсани ўзгартирдим дея олмайман. Кейрушга барча қилган меҳнати учун миннатдорчилик билдираман.

- Эрон терма жамоаси ҳимоясидаги муаммолар ҳақида Ғаланоидан ҳам сўрадик. Сизга ҳам шу саволни бермоқчимиз. Эрон термасининг ҳимояси ҳақида фикрингиз қандай?

Бугунги режамизга кўра, ҳужумда ўта тезкор ҳаракат қилишимиз керак эди. Олдинги чизиғимизда тўртта тезкор ўйинчи ҳаракат қилди. Улардан энг хавфлиси Акром Афиф. У Эрон ҳимоясига қандай муаммо туғдиришни яхши биларди. Бундай режалар баъзида яхши ишлайди, баъзида эса умуман фойда бермайди. Бугун омадимиз келиб, барчаси биз ўйлаган тарзда кечди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика