Қатар Копа Америка олдидан Бразилия билан ўйнамоқчи
22 feb 2019 07:37
News
Қатар Копа Америка олдидан Бразилия билан ўйнамоқчи
Ушбу мусобақада жами 12та жамоа қатнашади: 10та Жанубий Америка вакили ҳамда Осиёдан Япония билан Қатар. Осиё Кубогида ғолибликни қўлга киритган Қатар Копа Америкага жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Бразилияга қарши ўртоқлик учрпашуви ўтказишни режалаштирган.
Агар Бразилия терма жамоаси рози бўлмаса, унда қатарликлар Уругвай билан баҳс олиб боришади. Шунингдек, Қатар Колумбия, Панама ва АҚШга қарши ҳам назорат беллашуви ўтказишни мўлжаллаб турибди. Бу борада терма жамоа бош мураббийи Феликс Санчес шундай деди: "Биз Копа Америка олдидан тайёргарлик режасини ўта пухта ишлаб чиқишимиз керак. Чунки бу мусобақада ҳам ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз".
46-бор ўтказиладиган Копа Америка турнирида Қатар "B" гуруҳидан ўрин олган. Осиёнинг қитъасининг яна бир вакили Япония эса "С" гуруҳида кураш олиб боради. Барча гуруҳлар қуйидагича кўриниш олган:
"A" гуруҳи - Бразилия, Боливия, Венесуэла, Перу.
"B" гуруҳи - Аргентина, Колумбия, Парагвай, Қатар.
"C" гуруҳи - Уругвай, Эквадор, Япония, Чили.
Comments