Latest news

08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  0 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  0 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  0 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  1 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  5 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  5 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  8

Қашқадарёда Ҳоким кубоги старт олди News

Қашқадарёда Ҳоким кубоги старт олди

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Қашқадарё вилоят ҳокими Кубоги бу сафар 19 январь куни старт олди.
Бу галги мусобақада жами 10та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Турнирда “Машъал”нинг икки жамоаси қатнашяпти.

Жамшид Саидов ва Дилшод Андаев бошқараётган “Машъал-1” жамоаси “А” гуруҳида, Бахтиёр Сатторов ва Икрем Репатов бошқарувидаги “Машъал-2” жамоаси эса “В” гуруҳида баҳсларга киришди.

“А” гуруҳи: “Машъал-1”, “Насаф-1”, “Регистон”, “Олимпия”, “Сурхон” (ўйинлар Қаршида бўлиб ўтади)
“В” гуруҳи: “Машъал-2”, “Шўртан”, “Бинокор”, “Насаф-2”, “Аланга” (ўйинлар Ғузорда бўлиб ўтади)

“Машъал-1” гуруҳдаги биринчи ўйинини “Насаф-1” жамоасига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда Сирожиддин Раҳматуллаев билан Раҳимзода Акмалий томонидан киритилган голлар муборакликларга дастлабки уч очкони тақдим этди. Бу жамоа ўзининг навбатдаги учрашувини “Олимпия”га қарши ўтказади.

“Машъал-1” – “Насаф-1” – 2:1
“Машъал-1”
: Носиров, Исмоилов, Деҳқонов, Қиличев, Очилдиев, Раҳимзода, Раҳматуллаев, Саъдуллаев, Раҳмонов, Абдиев, Муртазоев.
Захирадагилар: Абдураимов, Ҳамдамов, Аббосов, Юсупов, Достонов, Бобоназаров.

“Машъал-2” эса ўз гуруҳидаги илк учрашувни Косоннинг “Аланга” жамоаси билан ўтказиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйинда муборакликлардан голларни Музалимов Миржалол билан Аҳмедов Санжар (пенальтидан) киритди. Эртага бу жамоамиз иккинчи учрашувни “Бинокор”га қарши ўтказади.

“Машъал-2”: Олимжонов Ҳусан, Аҳмаджонов Ихтиёр, Алиқулов Муҳаммадали, Муродов Саидаҳмад, Абдуллаев Бобур, Холмирзаев Элдор, Гафаров Руслан, Қосимов Миржалол, Иноятов Аҳрор, Музалимов Миржалол, Тилавов Шаҳзод.
Захирадан тушганлар: Давронов Раҳим, Аҳмедов Баҳодир, Аҳмедов Санжар, Ўткиров Жаҳонгир.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика