Latest news

08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  2 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  15 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  4 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1

Қашқадарё дербиси: “Насаф” - “Машъал” учрашуви превьюси News

Қашқадарё дербиси: “Насаф” - “Машъал” учрашуви превьюси

Воҳа футбол ишқибозлари XXVI Ўзбекистон чемпионатининг 11-турида воҳа дербисига гувоҳ бўлишади. Аслида бу тур дербиларга бой ҳисобланади.

Учрашув 18 май пайшанба куни Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Дерби мақомига эга учрашув, соат 18:30да старт олади. Бир кун олдин, 17 май куни ёшлар лигаси доирасидаги учрашув эса, Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 18:00да бошланади.

ЎзПФЛ, 11-тур. 18.05.2017 й.
“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак)
Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. Соат 18:30да
Бош ҳакам
: Валентин Коваленко (Тошкент)
Қанот ҳакамлари:  Набижон Рўзимов (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошкент вил.)
Захира ҳаками:  Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент)
Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)
ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

Валентин Коваленко катта танаффусдан сўнг яна “Насаф” иштирокидаги ўйинни бошқарадиган бщлди. Ушбу ҳакам сўнгги бор, 2015 йили жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқарган.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Ушбу жамоалар ўртасидаги чемпионат баҳслари 2002 йилдан бошланган. Шу йили жамоамиз ҳар иккала учрашувда ҳам муборакликларни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Жамоамиз сафида “газчилар” дарвозасини биринчи ишғол этган футболчи Нуъмон Ҳасанов ҳисобланади.

“Машъал” ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташласак, ўтказилган 28 та ўйиннинг 14 тасида "аждарлар" зафар қучганлигининг гувоҳига айланамиз. "Машъал" вакиллари эса 8 бор ғалаба қозонишган. Қолган олтита баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилмоқда: 46-27.

Воҳа дербисида Зафар Холмуродов 8 марта гол киритган ягона футболчи бўлиб турибди.

Дербида уч марта “хет-трик” кузатилган. 2004 йили Муборакда Зафар Холмуродов, 2007 йили Виктор Клишин рақиб дарвозабонларини уч марта хафа қилган.

Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларида энг кўп, беш маротаба қайд этилган ҳисоб - 2:0. Бу жамоалар ўзаро баҳслашганда икки бор нурсиз дуранг қайд этилган. Қолган барча учрашувларда мухлислар голларга гувоҳ бўлишган.

Ўтган йилги мавсумда Ғузорда ўтказилган иккинчи давра ўйинида “Насаф”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган. Учрашувдаги голларни Бобир Абдухолиқов ва Шароф Муҳитдиновлар киритган.

Қаршидаги учрашувларга оид фактлар

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қаршида ўзаро 14 марта куч синашишган. Ўтган учрашувларнинг 12тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. 2 учрашувда “Машъал” жамоаси ғалаба қозонган. Қаршида бўлган учрашувларда жамоалар ўртасида бирон марта дуранг натижа қайд этилмаган. Тўплар нисбати эса 33:10, устунлик “Насаф” томонида.

“Машъал” жамоаси сўнгги бор 2008 йилги Қаршида бўлган учрашувда ғалаба қозонган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида якун топган.

Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда тўрт марта 2:0, тўрт марта 3:1, икки марта 3:0 ҳисоблари ҳам қайд этилган.

Рақибларнинг бу йилги чемпионатдаги иштироки

“Насаф” бу йилги чемпионатда 9та учрашув ўтказди. Уларнинг бештасида ғалаба, иккитасида дуранг ва яна икки учрашувда мағлуб бўлди. 17 очко билан  3-ўринни эгаллаб турибди. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 4таси уй учрашувлари, 5таси сафардаги учрашувлардир. Уйдаги учрашувларнинг барчасида ғалабага эришилиб, рақиблар дарвозасига 9та гол урилди ва бир учрашувда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди.

“Машъал” жамоаси эса 10та учрашув ўтказган. Уларнинг тўрттасида ғалаба, учтасида дуранг ва яна уч учрашувда мағлубиятга учраган. Газчилар турнир жадвалининг 7-поғонасида боришмоқда. “Машъал” шу пайтгача сафарда 4та учрашув ўтказди. Уларнинг биттасида ғалаба, биттасида дуранг ва икки учрашувда мағлубиятга учраган. Сафардаги учрашувларда рақиблар дарвозасини тўрт марта ишғол қилишган.

Бўлажак учрашувнинг аҳамияти шундан иборатки, бу учрашувда “Насаф” ғалабага эришса, турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаб олиш имконига эга бўлади. Қолаверса, 22 май куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги-2017 чорак  финалининг дастлабки учрашуви  олдидан футболчиларимизга руҳий далда ҳам бўлади.

Жамоалар тўпурарлари ҳақида

Футболчиларимиз бу йилги чемпионатда рақиблари дарвозасига 13та гол киритишди (бир ўйинда рақибимиз футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилган). Ҳозирча жамоамиз тўпурари Драган Черан бўлиб турибди. У ҳозиргача 6та гол киритди. Афсуски, бу ҳужумчимиз кейинги 3 учрашувда гол ура олгани йўқ. Яна бир факт, футболчиларимиз бу йилги мавсумнинг фақат бир учрашувида 2та гол уришди (“Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2). Қолган сафар учрашувларида, жамоамиз биттадан ортиқ гол ура олмаяпти ёки умуман ура олмаяпти.

1. Драган Черан (ҳужумчи) – 6(1)
2. Баҳром Абдураҳимов (ярим ҳимоячи) – 3
3. Одилжон Ҳамробеков (ҳимоячи) – 1
4. Бобир Абдухолиқов (ҳужумчи) – 1
5. Шароф муҳитдинов (ярим ҳимоячи) – 1
6. Азизжон Ғаниев (ярим ҳимоячи) - 1

“Машъал” жамоаси футболчилари ҳозиргача рақиблари дарвозасини 10 марта ишғол қилишган. Жамоа тўпурарлари рўйхатида ярим ҳимоячи Зафар Тўраев карвонбошилик қилмоқда, Тўраев бу йилги мавсумда 3та гол киритган.

1. Зафар Тўраев (ярим ҳимоячи) – 3
2. Сардор Раҳмонов (ҳимоячи) -2
3. Ҳумоюн Муртазоев (ҳужумчи) – 2
4. Зоҳир Қўзибоев (ҳужумчи) – 1
5. Искандар Шойқулов (ҳимоячи) – 1
6. Кенжа Тўраев (ҳужумчи) - 1

Демак, бўлажак воҳа дербиси ҳар икки жамоа учун катта аҳамиятга эга ва муросасиз баҳс бўлиши турган гап. Барча воҳамиз футбол ишқибозларига ана шундай қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг, деймиз. “Ғузор” марказий стадионига ташриф буюринг!

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика