Latest news

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  428 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  22 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  25 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Қаршига чемпионлик қайтадими? News

Қаршига чемпионлик қайтадими?

Бугун аёллар футболига эътибор қаратамиз.

2022 йилда амалдаги чемпионнинг ишлари ўхшамаётган бўлса, "Бунёдкор-W" ҳозирча 2-поғонада турибди. "Севинч" эса 3 йиллик танаффусдан кейин яна тахтга қайтмоқчи. Қуйида шу ҳақда...

"Сўғдиёна-W" курашдан чиқдими?

Ўтган мавсум охирида "Олтин дубль" қайд этган Жиззах клуби айни пайтда мусобақа пешқадамидан 7 очко ортда қоляпти. Бу фарқ сўнгги 4 турда йўқотилган 6 балл туфайли катталашиб кетди. 

Жамоа мавсум якунида 1-ўринда бўлмаслигини йил аввалида ҳам тахмин қилиш мумкин эди. Чунки "Сўғёдиёна-W" етакчиларининг рақобатчи клублар сафига бориб қўшилиши "бўрилар" раҳбарияти жорий мавсумга жиддий қарамаётгани тўғрисида тасаввур пайдо қилди.

Шерали Бобоқулов шогирдларидан чемпионликни сақлаб қолиш учун кейин 5 ўйинда 7 очколик фарқни йўққа чиқариш талаб қилинади.

"Қалдирғочлар" бўш келмаяпти 

"Бунёдкор" қизларининг ҳозирги ҳолатига жамоа йигитлари ҳавас билан қараса, арзийди. Аммо кумуш медаллар Элмира Гулямовани қониқтирмаслиги аниқ. Унинг шогирдлари кеча "Металлург-W" дарвозасига жавобсиз 11та тўп киритишди.

"Бунёдкор-W" чемпион бўлишни истаса, қолган ўйинларнинг барчасини ютади ёки Қарши клубининг қоқилишини кутади.

Рекорд янгиланадими?

"Севинч" эса, ниҳоят, уйғонди. Йил бошида "Насаф"га қўшиб юборилган жамоа қизлари 11-турдан бери мусобақа карвонбошиси бўлиб турибди. Қашқадарёлик қизлар нафақат очко тўплаш, балки голеадорлик борасида ҳам бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлишяпти: 17 ўйинда 107 та гол.

"Севинч" тарихида фақат 2 бор бундан яхшироқ натижа қайд этилган: 2018 йил — 148, 2019 йил — 132 гол. Демак, бу йил аёллар футболидаги энг совриндор жамомизнинг сермаҳсуллик борасидаги шахсий рекорди янгиланиши мумкин.

"Навбаҳор-W"да пасайиш

Ўтган мавсумни жадвалнинг 2-қисмида етакчи сифатида якунлаган наманганлик қизлар бу йил энг ёмон натижани қайд этишяпти. Жамоа 17 ўйинда тўплаган 1 очкоси билан Олий лигада мутлақ аутсайдер бўлиб турибди. Ўз дарвозасидан нақ 91та тўп ўтказиб юборган "лочинлар" рақиб посбонларини атиги 4 марта ранжитишди. Бу кетишда "Навбаҳор" қизлари келаси мавсумни Биринчи лигада бошлаши ҳеч гап эмас.

Тўпурарлар пойгаси

Бу борадаги кураш 2 киши ўртасида кечмоқда. "Сўғдиёна-W" форварди Диёрахон Ҳабибуллаев ҳозирча чемпионатнинг энг яхши снайпери бўлиб турибди (31). Уни 29 та гол билан Нилуфар Қудратова ("Севинч") таъқиб қилиб келяпти.

МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ

Хуллас, Олий лигада шунақа гаплар. "Севинч" 3 йиллик танаффусдан кейин Қашқадарёга чемпионлик руҳини қайтариши мумкин. Айни пайтда "Насаф" ҳам Суперлигада карвонбошилик қиляпти. Сизнингча, олтин медаллар учун қайси жамоанинг имконияти юқорироқ?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика