Latest news

19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  1 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  0 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  5 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  7 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5 14:30"Ливерпуль" ҳимоячиси "Реал"га ўтмоқчи  5 13:545 ўйинда 11 та гол ўтказиб юборган МЮ ёш дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  0 13:09"Реал" ёздаги икки харид туфайли қишки трансферлардан воз кечди  6

"Қаршидаги пенальти". Танташев иши қайта кўрилади! News

"Қаршидаги пенальти". Танташев иши қайта кўрилади!

Суперлига 21-турининг энг катта воқеаси, шубҳасиз, Қаршидаги ўйинда содир бўлди.

"Аждарлар" дарвозаси томон белгиланган "11"дан кейин "Насаф" мутасаддилари ҳакамлар бригадаси жамоани қимматли 2 очкодан маҳрум қилганини айтишди. ЎФА ҳакамлар қўмитаси уларнинг эътирозини тасдиқлаб, Илгиз Танташевни номуайян муддатга четлатди.


Бу қарор бухоролик рефери "Сўғдиёна" фойдасига йўқ жойдан пенальти ясагани тўғрисида тасаввур пайдо қилиб, жамоатчилик орасида жиддий шубҳа яратди. Ўзим ҳам Ўзбекистоннинг 1-рақамли ҳаками турнинг марказий учрашувида ВАР ёрдамидан фойдаланиб, қўпол хато қилишига ишонмадим. Унга нисбатан ташқи томондан босим бўлганини тахмин қилиб, вазиятни ўрганишга киришдим.

Дастлаб, маҳаллий ҳакамлар эпизод ташқаридан кўринганидек содда эмаслиги, трансляция сифати пастлиги туфайли мавжуд кадрлардан хулоса чиқариш қийинлигини билдиришди. Кейинроқ бу фикрни россиялик Анатолий Синяев ҳам тасдиқлади.

Шундан кейин ҳакамлар қўмитасининг қарори бироз тушунарсиздек туюла бошлади. Охирги турларда 11 метрли нуқта билан боғлиқ 2 та қўпол хатога гувоҳ бўлгандик. 

1) Абдурашид Худойбергановнинг Наманганда қилган хатоси (Суперлига, 19-тур) "Навбаҳор"га 2 очко совға қилди.

2) Эдита Мирабидованинг Олий лига 17-турида қилган хатоси "Сўғдиёна-W"ни чемпионлик пойгасидан чиқариб юборди.

Улардан бири 4, бошқаси 8та ўйинга дисквалификация қилинган. Танташев эса номуайян муддатга четлатилди. Кимдир Илгиз йил охиригача дам олишини айтса, унинг ҳакамликка қайтишига шубҳа билан қараганлар ҳам бўлди. 

Энди эътибор қилинг, "Насаф" дарвозасига белгиланган пенальтини нотўғри деб ҳисобласак, Эдита ва Абдурашиднинг хатолари билан бир хил вазн, битта категорияга киради. Лекин қўмита бухоролик реферига энг оғир жазони берди. Бунинг номи "2 хил стандарт билан ишлаш" дейилади...

Хуллас, шунақа хаёллар тинчлик бермади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ўйиннинг эртаси куни Танташев билан боғланиб, майдонда нималар содир бўлганини ўрганишга ҳаракат қилдим. Биринчи кун иложи бўлмади (ҳакам депрессияда эди). 24 соатдан кейин орамизда қуйидаги суҳбат бўлди:

— Илгиз ака, комиссия хулосасидан кейин ўйингача сизга нисбатан босим бўлгани ҳақида ўйладим. Биз билган Танташев ВАР ёрдамида хато қилиши қийин масала...

— Агар таҳдид ёки ташқи босим ҳақида гапираётган бўлсангиз, хавотир олишга ҳожат йўқ. Аксинча, ўша куни "Насаф" мезбон эди. Жамоа чемпионлик учун курашяпти. Стадионга минглаб мухлислар кирган. Қаршиликлар зарарига чалинадиган исталган ҳуштак норозилик билан кутиб олиниши маълум. Лекин бу вазиятларни тўғри баҳолашимга заррача халал беролмайди. 

Ёдингизда бўлса, олдинги турда "Навбаҳор" ишқибозлари кўпчиликни ташкил қилган ўйинда ҳам наманганликлар дарвозасига пенальти қўйгандим. Жамоанинг мухлислари 1 млрд бўлса ҳам, бу майдондаги эпизодни йўққа чиқара олмаслигини ҳамма тушуниши керак.

Мен профессионал одамман. Хато қилган киши жавоб бериши керак. Ҳимояланаётган жамоа жарима майдони ичида қўпол ўйнар экан, пенальти муқаррарлигини тан олиши шарт. Агар вазиятни мен нотўғри баҳолаган бўлсам, янглишганимни тан олиб, раҳбарият қарорини қабул қиламан.

— Экспертлар комиссияси қарорингизни хато, деб топди. Бу фикрга қўшиласизми?

— Улар қайси критериялар бўйича хулоса беришганини билмайман. Мен учун бу — пенальти.

— Ўша эпизодга ВАР аралашмаса, "11" бўлмасмиди?

— Фахриддин, сиз бош ҳакам билан ВАРдагилар ўртасидаги суҳбатни эшитмасангиз, ҳолатни бошқача тушунишингиз аниқ. Ўша тўқнашувдан кейин, дастлаб, ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатдим. Чунки дарвозабон ва ҳужумчи табиий инерсия туфайли тўқнашгандек туюлди. Буни ВАР тасдиқлади. 

Қарасам, "Сўғдиёна" футболчиси оёғини ушлаб ётибди. Дарҳол сергак тортиб, ВАРдаги ҳамкасбимдан оёққа "контакт" бор-йўқлигини сўрадим. У вазият мураккаблиги туфайли якуний қарорни ўзим чиқаришимни сўради. 

Монитор ёнига бориб, такроран кўрдим. Тўғри, кадр анча сифатсиз. Лекин тажрибали ҳакамлар дарвозабон рақиб ҳужумчисининг оёғига зарба бериб юборганини пайқай олади. Менга ҳам шундай кўринди. Масъулиятни бўйнимга олиб, 11 метрли нуқтани кўрсатдим.

— Ўйиндан кейин таҳлил қилиш учун анча вақтингиз бўлди. Фикрингиз ўзгармадими?

— Йўқ. Юқорида ҳам айтдим: бу — пенальти! Мана бу расмга қаранг.

— Яшил бутса кимники? 

— "Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов.

— Ундан оқ гетрали футболчининг оёғига "контак" борми?

— Ҳа, шунақа кўриняпти.

— Фахриддин, яна нима керак? Бунақа вазиятда пенальти қўйилади. Тўғри, ўша кун 11 метрли нуқтани кўрсатмасам, ҳеч ким эътибор қилмаслигиям мумкин эди. Лекин мониторда кўрган нарсамга, озми-кўпми тажрибамга, ўйин қоидаларига қарши бора олмадим. Агар бу хато бўлса, жавоб беришга тайёрман.

— Рости, бунақа бурилиш кутмагандим. Қарорингизга 100 фоиз ишоняпсиз, тепадаги стоп-кадр уни тасдиқлаяпти. Унда нега дисквалификацияни жим қабул қилдингиз?

— Мен барчанинг фикрини ҳурмат қиламан. Лекин қўмита хулосаси бўйича апелляция беришга мажбурман. Экспертларга қарорим тўғрилигини исботлаш учун яна бир марта ҳаракат қилиб кўраман...

Танташев билан суҳбатдан кейин апелляция тартиби бўйича маълумот олиш учун ЎзФҲМ матбуот хизмати билан боғландим. Айтишларича, ҳакам ўзи бўйича чиқарилган қарордан норози бўлган тақдирда ўша вазият бўйича янги комиссия тузилади. У рефери ва қўмитада қарор чиқарган мутахассисларни тинглаб, вазиятни бошқатдан кўриб чиқади. Агар норози томон ҳақ бўлиб чиқса, ЎФА ҳакамлар қўмитасининг қарори бекор қилинар экан...

Хуллас, Қаршидаги ҳакамлик бўйича ўтказган суриштирувимиз тугади. Ишончимиз комилки, бухоролик ФИФА реферисининг иши тез орада қайта кўриб чиқилади ва адолат чинакамига қарор топади.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: -75   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика