Latest news

07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  0 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  14 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  7

Қаршидаги “Марказий” стадионга чиптасиз кириш имконияти яратилади News

Қаршидаги “Марказий” стадионга чиптасиз кириш имконияти яратилади

Хабарингиз бор, “Насаф” янги мавсумда "Gollox tour group" ҳусусий профессионал спорт агентлиги билан ҳамкорлик қилади.

Агентлик Қаршидаги “Марказий” стадионда бўладиган учрашувлар ва барча тадбирларга чипта сотиш ҳуқуқини харид қилди. Сайтимиз мухбири хусусий агентлик директори Шерали Ишбўриев билан суҳбатлашди.

"Gollox tour group" қандай агентлик?


Агентлигимиз январь ойида ўз фаолиятини бошлади. Иқтидорли футболчилар ҳақидаги малумотларни йиғиб борамиз ва улар ҳақида барча параметрларни сайтимизга жойлаб бориб, хорижий футбол клубларига тавсия қиламиз. Биз билан ҳамкорлик қиладиган , хорижда бўлиб турган футболчиларимизни ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз. Мақсадимиз футболга бўлган қизиқишни орттириш ва муҳлисларга шарт-шароит яратиш, маҳоратли футболчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат. 2019 йил ноябрь ойи охирида “Насаф”га таклиф билан чиқдик ва бир ойдан сўнг жамоанинг уй ўйинларига кириш учун сотиладиган барча билетларни харид қилиш бўйича келишувга эришдик.


Яқин келажакда “Марказий” стадионга чиптасиз кириш имкониятини яратилади


Айни пайтда Қаршидаги марказий стадионда 42та кузатув камераси мавжуд. Кейинги мавсумдан стадионда вар тизими ишлагач, 314 та камера ўрнатилади. Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда ишлаймиз ва электрон тизимга ўтамиз . Бу тизимда билетни кимгадир кўрсатиш талаб этилмайди. Чиптаси бўлмаган мухлисларни камеранинг ўзи англаб олади ҳамда тўлов қоғозини унинг манзилига юборади. Демакки ёнларида маблағ ёки чиптаси бўлмаган ишқибознинг стадионга киришига ҳеч ким тўсқинлик бўлмайди. Ушбу электрон тизимни 2-давра бошларида ўрнатишни режалаштирганмиз.


“Насаф”нинг янги мадҳиясини стадиондаги мухлисларга айттирамиз


Айни пайтда "Насаф" нинг барча ўйинларига чиқадиган чипталарнинг орқа тарафига жамоанинг янги мадҳиясининг матнини жойлаштириб чиқмоқдамиз. “Насаф” – “Андижон” баҳсига 20 мингта чипта сотувга чиқардик. “Насаф”нинг янги мадҳияси тез орада тайёр бўлади. Биз стадиондаги барча ишқибозларга янги мадҳиямизни бир овозда баралла куйлатмоқчимиз. Мухлисларга шароит яратиш мақсадида Китоб, Шаҳрисабз, Ғузор, Миришкор, Деҳқонобод, Чироқчи, Яккабоғ туманларидан ишқибозларни Қаршига олиб келиш учун 4та автобус қўйганмиз. Бу автобуслар муҳлисларни Қаршигача бепул олиб келади. Шунингдек бутун мавсум мобайнида дрон шоу, лазер, салют шоу каби турли хил кўнгилочар тадбирларни ўтказиб боришни режалаштирганмиз, - дейди Шерали Ишбўриев. 


Номоз Чориев ёзиб олди

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика