Latest news

19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  13 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   7 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  16 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8

Қаршидаги “Марказий” стадионда реконструкция ишлари бошланди ФОТО News

Қаршидаги “Марказий” стадионда реконструкция ишлари бошланди ФОТО

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси уй учрашувларини Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказади.

Мазкур стадион 2006 йили фойдаланишга топширилган бўлиб, ҳозирги кунда кенг кўламли реконструкция ишлари бошланди.

Cўзимиз бошида шуни эслатиб ўтамизки, бу кенг қамровли реконструкция ишларининг асосий ташаббускори – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов бўладилар. У киши шу йили ёзда “Марказий” стадионга ташриф буюриб, бунга кўрсатма берган эдилар.

Реконструкция ишлари босқичма-босқич олиб борилади. Дастлаб футбол майдони ва томошабинлар учун ўриндиқлар янгиланиб, қўшимча секторлар барпо этилади.  Стадион секторлари узра айвонлар – томошабинларни қўёш тафти ва ёғингарчиликлардан асрайдиган қилиб,  ярим ёпиқ кўринишида барпо этилади.

Реконструкция ишларининг футбол майдонидан бошлангани, янги чимнинг ривожланишига кўпроқ вақт талаб қилинганидадир.  Шуниси диққатга сазоворки, “Марказий”да бошланган реконструкция ишларининг ҳажми жуда катта бўлиб,  ишлар  келаси йилги баҳор фаслида тугалланиши назарда тутилган.

Стадион секторларидаги реконструкция режасига кўра,  асосий эътибор футбол ишқибозлари учун кўпроқ қўлайликлар яратиш билан бирга уларнинг хавфсизлигига кўпроқ эътибор берилади. Шунингдек реконструкция давомида стадион ҳудудида бир неча қўшимча бино ва иншоотлар ҳам қурилади.

Шу кеча кундузда “Марказий”даги майдон чими ҳашар йўли билан, Спутник қўрғонида жойлашган ёшлар қароргоҳидаги иккинчи майдонга кўчирилмоқда. Энди ёшлар қароргоҳида ҳам иккита футбол майдони бўлади. Бу ташаббус “Насаф” ПФК бош менеджери – Ш.С.Ярулинга тегишлидир.

Ушбу ҳашарда бир гуруҳ “Насаф” жамоасининг фаол мухлислари ҳам иштирок этишди. Қуйидаги суратларда булар акс эттирилган.

Ўз-ўзидан савол туғилади? “Насаф” жамоаси бу йилги чемпионатнинг қолган учрашувларини қаерда ўтказади? Ҳозирча қолган учрашувлар “Геолог” стадионида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бунга яқин кунларда аниқлик киритилади.


Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика