Latest news

14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  1 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  4 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  3 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  4 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1

Қаршидаги “Марказий” стадионда иш қизғин ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Қаршидаги “Марказий” стадионда иш қизғин ФОТОГАЛЕРЕЯ

Қашқадарё воҳасининг бош футбол аренаси – Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда айни пайтда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Қаршининг “Насаф” жамоаси мана бир неча йилдирки, Ўзбекистон чемпионати олий лигасида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Жамо аъзолари ўтган йили ўз тарихларида 10 маротаба чемпионатнинг бронза медалларини қўлга киритиш билан бирга илк марта Ўзбекистон суперкубоги соҳибига айланишди.
Ўтган йилининг июнь ойида  Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов воҳадаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан танишиш жараёнида Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб, бу ерда футболчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, стадионни замонавий тарзда қайта реконструкция қилиб, мухлислар ва футболчилар учун шаротиларни янада яхшилаш лозимлигини таъкидлагандилар.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб стадионда реконструкция ишлари бошлаб юборилди. Дастлаб стадионнинг футбол майдони дренаж тизими бутунлай янгиланди. Февраль ойининг ўрталарида футбол майдонига воҳа иқлимига мос келадиган махсус чим ётқизилади.

Клуб матбуот хизматининг маълумотларига қараганда, стадионда қурилиш ишлари уч босқичда ташкил этилади. Дастлабки босқичда стадион майдони ва унинг атрофидаги трибуналари кенгайтирилади. 2-босқичда стадион ҳудудида “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари учун усти ёпиқ футбол майдони барпо этилади. Қурилишнинг  учинчи босқичида эса стадион шимолий минбари томонда футбол мактаби учун кўркам ўқув биноси қуриш режалаштирилган.
Стадионда қурилиш-таъмирлаш ишлари “Насаф” жамоаси муассиси – Шўртангазкимё мажмуасининг қурилиши бригадаси томонидан амалга оширилмоқда.

Стадионда қурилиш-таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи якунига етгач, “Марказий” стадионда ўриндиқлар сони 16 мингда 22 минггача кўпаяди. Қаршилик футбол мухлислар севимли жамоалари иштирокидаги беллашувларни мамлакат чемпионатининг иккинчи давраси- август ойидан бошлаб яна “Марказий” стадиондан томоша қилиш имкониятга эга бўлишади.

Азиз НУРИЙ.

Суратларда: “Марказий” стадионда амалга оширилаётган қурилиш ишларидан лавҳалар.

Суратлар муаллифи: Сардор НУРОВ.


Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика