Latest news

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  2 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  3 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  1 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  22 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  9

Қаршида ёмғир тинди, жамоалар эса аллақачон стадионда ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Қаршида ёмғир тинди, жамоалар эса аллақачон стадионда ФОТОГАЛЕРЕЯ

"Насаф" ҳамда "Ал Васл" жамоалари Қаршидаги "Марказий" стадионга етиб келишди.

Айни пайтда Қаршида эрта тонгда бошланган кучли ёмғир тинган. Ҳаво ҳарорати бироз совуқ. Футболчилар учун футбол ўйнайдиган ажойиб ҳаво. Дастлаб стадионга ўйинни бошқариб борадиган австралиялик ҳакамлар ҳамда учрашув комиссари ташриф буюришди.


Сал ўтиб эса меҳмонлар "Ал Васл" клуби ўзи ажратилган "Шўртан" жамоаси автобусида "Марказий" стадионга етиб келди. Охирги бўлиб эса мезбонлар "Насаф" жамоаси автобуси "Марказий" стадионга келиб тўхтади.


Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳаво совуқлигига қарамасдан амирликлар футболчиларининг аксарияти жуда енгил кийиниб олган. Улар ўзларини худдики Дубайда юргандек ҳис этишган шекилли, ҳозирча Қаршидаги совуқ ўз таъсирини кўрсатгани йўқ.

"Насаф" жамоаси вакилларининг кайфияти анча юқори. Лекин шу билан биргаликда жамоа аъзолари жиддийликни ҳам йўқотишгани йўқ. Улар қанчалик масъулиятли баҳсга тайёргарлик кўришганини бир зум бўлсада унутишгани йўқ.

"Насаф"нинг асосий таркиби

Рўзиқўл Бердиев бугунги учрашувда чап қанот ҳимоясида аввал тахмин қилганимиздек Сайдулло Раҳматовни қўйган. "Ал Файсали"га қарши ўйинга нисбатан фақатгина шу ўзгариш амалга оширилган. "Персеполис" билан ўйиндаги каби жамоа бугун 3 марказий ҳимоячи билан эмас, балки ўзининг одатий услубида, яъни 4-2-3-1 тактик схемасида ўйнайди.

Гарчи ҳаво ҳарорати бироз совуқ бўлишига қарамасдан "Насаф"нинг ашаддий ишқибозлари ҳозирданоқ стадионга келиб ўз ўрниларини банд этиб туришибди. Ёмғир тинганини инобатга олсак, ўйин бошлангунига қадар трибуналар ўз эгаларини топишига шубҳа йўқ. Зеро бугун "Насаф" ўз мухлислари олқишига ва қўллаб-қувватлашига муҳтож.

Яқин дақиқалар ичида кўпчилик интиқлик билан кутган учрашув старт олади. Биз эса ўз навбатида "Насаф" жамоасига омад тилаб қоламиз!
Демак қаршиликлар "Марказий" стадионга отланишлари керак бўлса, қолган ўзбекистонлик миллионлар ўйини иҳлосмандлари соат 17:55да бошлаб телевизор қаршисига яхшилаб михланиб олишса мақсадга мувофиқ бўларди.


Ҳа-я, айтганча, Сиз азиз ўқувчилар эса севимли сайтингиздан бир зумда бўлсада чиқиб кетишни ҳаёлингизга келтирманг:-)

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика