Latest news

16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  12 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  10 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  24 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9

Қаршида ёмғир, стадион ОЧЛ ўйинига тайёр. "Насаф"нинг тахминий таркиби News

Қаршида ёмғир, стадион ОЧЛ ўйинига тайёр. "Насаф"нинг тахминий таркиби

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги "Насаф" - "Ал Васл" учрашуви бўлиб ўтади.

Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионда ўтадиган беллашув 18:00да старт олади.

ОЧЛ-2018
"С" гуруҳи
, 2-тур
"Марказий" стадион, Қарши
20.02.2018. 18:00

"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Васл" (БАА)

Бош ҳакам: Жиллет Жаред (Австралия)


Айни пайтда Қарши шаҳрида ёмғир ёғмоқда. Ҳаво ҳарорати 6 даража илиқ, шамолнинг тезлиги соатига 14.8 км/соат. Ёмғирли ҳаво бугун кечга қадар давом этиши кутилмоқда. Ҳатто, ўйин пайти ҳам шаҳарни ёмғирли булутлар тарк этмаслиги тахмин қилинмоқда.


Қарши шаҳридаги ҳаво ҳарорати

12:30. 6 даража илиқ, ёмғир. шамолнинг тезлиги соатига 14.8 км/соат.

18:00. 5 даража илиқ, ёмғир. шамолнинг тезлиги соатига 15.2 км/соат.


Кўриб турганингиздек, бугун футболчиларга бунақанги об-ҳавода тўп тепиш осон бўлмайди. Айниқса, дарвозабонларга қийин бўлади. Мухлислар ҳавога қарамай, ўз суюклиларини олқишлаш учун стадионга келишлари аниқ. Кеча кун давомида стадион кассаларидан ўйинга чипта олиш учун келган мухлисларнинг оқими тугамади. Агар, ёмғир ҳалал бермаса ишқибозлар стадионни камида 75 фоизга тўлдиришса керак.

"Насаф"нинг расмий машғулоти

"Насаф" кеча, 19 февралда "Ал Васл"га қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди. "Марказий" стадионда кечган машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлди. Ана шу вақт давомида 3 нафар дарвозабон Денис Иванков бошчилигида алоҳида шуғулланган бўлса, қолган ўйинчилар Рўзиқул Бердиев бошчилигида машқларни бажаришди. Қизиб олиш ва кайфият қўшиш мақсадидаги машқлар майдон марказидаги айлана ичидан чиқмаган ҳолда олиб борилди. Машғулот давомида футболчиларнинг кайфияти мутлақо аъло даражада бўлди. Бош мураббий муҳим тўқнашув олдидан шогирдларининг руҳиятини кўтаришга урғу бергани кўриниб турди.


Кечаги машғулот бошлангунга қадар "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев билан бироз суҳбатлашдик. Ана шу суҳбат давомида ундан Азиз Ғаниевнинг узоқдан зарба бериши ҳақида фикрини сўрадик. Р.Бердиев эса машғулотга чиқиш олдидан Азиз Ғаниевга айнан узоқдан кўпроқ зарбалар бериши кераклиги ҳақида айтдим дея таъкидлади. Бу борада Ғаниевга видеороликлар ҳам кўрсатилган. Демак, мураббий шогирдларига ўзларининг устун томонларидан келиб чиқиб алоҳида кўрсатмалар бериб чиққан.

Тахминий таркиб

"Насаф"нинг бугунги ўйинига ўзимизнинг тахминий таркибимизни бериб ўтамиз. Демак, Рўзиқул Бердиев бугун деярли "Ал Файсали"га қарши ўйнаган таркибни қўйишини тахмин қилаяпмиз. Фақатгина, чап қанот ҳимоясида Шароф Муҳиддинов ўрнини нисбатан тажрибалироқ Сайдулло Раҳматов эгалласа керак.

Қаршиликлар бугун 4-2-3-1 схемасида майдонга тушишлари эҳтимоли катта. Бунда, Ҳамробеков ҳақиқий таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажарса, Ғаниев марказга яқин ўйнайди ва ҳужумларни ривожлантирувчи бўлади. Қанотларда вингерлик Ҳасанов ва Кенжабоев зиммасига тушади. Черан ҳужумчи ортида ўйнаса, Абдихолиқов марказий ҳужумчи ролини бажаради.

"Насаф"нинг тахминий таркиби: Санжар Қувватов - Славко Лукич, Игорь Голбан, Умар Эшмуродов, Сайдулло Раҳматов - Одил Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев - Жасур Ҳасанов, Ислом Кенжабоев, Драган Черан - Бобир Абдихолиқов.


Машғулотдаги аъло кайфият ўйинчиларни бугун ўйиндан кейин ҳам тарк этмасин дея "Насаф"га омад ва ғалаба тилаб қоламиз. Стадионда кўришгунча!

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +81   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика