Latest news

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  0 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  0 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  0 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  8 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  24 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Қаршида “Баркамол авлод-2017″ футбол мусобақалари давом этмоқда News

Қаршида “Баркамол авлод-2017″ футбол мусобақалари давом этмоқда

Қарши шаҳридаги “Геолог” мажмуаси ва “Насаф” футбол мактаби футбол майдонларида “Баркамол авлод-2017” футбол мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақага  14 та жамоа қуръа натижасига кўра, тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди.

Кўтаринки руҳда ўтаетган мазкур  мусобақада Нурали Султонов бошчилигидаги Қашқадарё вилоят терма жамоаси дастлабки тур учрашувларини Қорақалпоғистон термасига  қарши ўтказдилар. Воҳалик ёшлар  ўз тенгқурларини  йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Мусобақа мезбонлари кеча иккинчи учрашувда анча мазмунли ҳаракат қилишди. Жиззах вилояти терма жамоаси  билан бўлган баҳсда ёшларимиз 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Қашқадарёлик ёш футболчилар  “Б” гуруҳида  6 очко билан карвонбошлик қилмоқда. Бугун  3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда терма жамоамиз  Андижон вилояти жамоасига қарши майдонда саф тортишади.

“А” гуруҳи: Тошкент, Хоразм, Наманган, Қорақалпоғистон

"B" гуруҳи: Қашқадарё, Жиззах, Андижон

"C" гуруҳи: Сирдарё, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё

"D" гуруҳи: Тошкент вилояти, Навоий, Фарғона
   

  1-ТУР 28 март (Сешанба)

  “А” гуруҳи  “Б” гуруҳи


Хоразм – Наманган  0-0  Қашқадарё – Қорақалпоқистон  5-0

Жиззах – Андижон  1-2

  “С”  гурух  “Д” гурух   

Самарқанд – Бухоро 0-0  Тошкент вилояти- Сурхондарё  3-0

Навоий-Фарғона 0-1

   

  2-ТУР 29 март (Чоршанба)

  “А” гурух  “Б” гурух


Тошкент – Хоразм  3-2  Қашқадарё – Жиззах  4-0

Қорақалпоқистон – Андижон  0-1

  “С”  гурух  “Д” гурух   

Сирдарё – Самарқанд  0-1  Тошкент вилояти – Навоий  3-1

Сурхондарё – Фарғона 0-3



Бугун 3-тур баҳсларига старт берилади  “А” ва “Д” гурухдаги жамоалар ўртасидаги  ўзаро учрашувлар  “Геолог” мужмуасида  ўтказилса  “Б”  “С” гурухида жой олган жамоалар  эса “Насаф” футбол мактабидаги сунъий қопламали футбол  майдонида  баҳсларга киришади.   

  Барча учрашувлар соат  9:00  11:00  13:00 да бошланади:

  3-ТУР 30 март (Пайшанба)

  “А” гурух  “Б” гурух


Намаган – Тошкент  Андижон – Қашқадарё

Жиззах – Қорақалпоқистон

  “С”  гурух  “Д” гурух   

Бухоро – Сирдарё  Фарғона – Тошкент вилояти

Навоий – Сурхондарё

Бугун бўлиб ўтган Қашқадарё ва Андижон вилояти терма жамоалари ўртасидаги учрашувда воҳалик футболчилар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Фахриддин Чориев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика