Latest news

13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  0 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   8 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  12 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  8 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  6 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  11 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  8 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  17 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  3

Қарши ҳужумдан воз кечмайдиган Уммон News

Қарши ҳужумдан воз кечмайдиган Уммон

Ўзбекистон терма жамоаси 9 январь куни БААда ўтаётган Осиё Кубоги доирасида Уммонга қарши ўйнайди.

Шу муносабат билан рақибмизнинг сўнгги 5 ойда ўтказган ўртоқлик учрашувларининг баъзиларини таҳлил қилишга уриниб кўрдим.

Уммон - Эквадор
2018 йил, 16 октябрь.

Ушбу баҳс голларсиз якунланди, аммо Эквадор рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун яхшигина имкониятларга эга бўлди. Жанубий америкаликлар ҳимоядан узатиладиган узун паслар орқали хавфли ҳужумлар ташкил қилишди.

Осиё Кубогидаги илк рақибимиз 4 кишидан иборат икки қаватли ҳимоя чизиғини яратиб, Эквадорни марказга яқин ҳудудда кутиб олишга ҳаракат қилди. Уммон бундай тактика билан тезкор қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди, аммо рақиблар бундай хатоликларга йўл қўймади. Эквадорликлар тезкор футболчилари орқали қанотдан ҳам ўта хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлди, аммо қужумларни якунлашда футболчиларга аниқлик етишмади.


Уммон - Тожикистон
2018 йил, 13 декабрь.

Ушбу ўйин 2:1 ҳисобида якунланди. Барча голлар иккинчи бўлимда урилди. 64-дақиқада захирадан майдонга тушган Салоҳ Ал Яҳёи уммонликларнинг иккала голига ассистентлик қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида қўшниларимизнинг қанот футболчиси марказда тўпни олдириб қўйди (Уммон Эквадорга қарши ўйиндаги каби рақибни марказга яқин ҳудудда кутиб олди). Тўп олдинроқ мен исмини келтирган Ал Яҳёига тушди. Уммонликлар кўпчилик бўлиб тезкор қарши ҳужум амалга оширишди. 

Яҳёи нозик узатма орқали жамоадошини дарвозабон билан бирга-бира вазиятга чиқарди. Муҳаммад Ал Гасани эса имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи гол Уммоннинг тезкор қарши ҳужуми орқали содир бўлди. Дарвозабон тожикистонликларнинг стандартдан узатган тўпини илиб олди ва тезда ўйинга киритди. Уммон терма жамоаси катта куч билан қарши ҳужумга ўтди. Яҳёи бошини кўтариб, тўпни катта тезликда югураётган Матаз Солиҳга узатди. Солиҳ ҳам дарвозани аниқ нишонга олди. Тожикистон терма жамоасининг голи бош билан урилди. қанотдан узатилган тўпни Шарафжон Солеҳов дарвозага йўллаб қўйди.


Уммон - Австралия
2018 йил, 30 декабрь.

Уммон терма жамоасининг Осиё Кубоги олдидан жиддий рақибга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Австралия узун паслар, қанотдан узатмалар ва рақиб ҳимоячиларининг хатолари туфайли кўплаб хавфли ҳужумларни амалга оширишди. "Соккеруз"  уммонликлар дарвозасига жавобсиз 5та гол уришга эришди. Бугунги рақибимиз тўп учун деярли барча курашларда мағлуб бўлди ва ҳимояда бетартиб ўйин намойиш этди. Уммон терма жамоаси бош мураббийи ушбу учрашувдаги мағлубият индивидуал хатолар туфайли содир бўлганини маълум қилди. Тўғри, лекин ҳужумга ўтмайдиган жамоа ҳимоядан бошқа қаерда хато қилсин?


Уммон терма жамоасининг кучли жиҳатлари

Уммонликлар ҳимоя марказига катта эътибор беришади. Улар марказ чизиғининг ҳар икки қисмида вазиятга қарат прессинг уюштиришади. Мана шундай прессинглардан бирида тўп олиб қўйилса, Уммон терма жамоаси камида 4 кишилик тезкор қарши ҳужум уюштиради.

Уммон сафида иқтидорли вингер Салоҳ Ал Яҳёи ажойиб ўйин кўрсатмоқда. 20 ёшли йигитнинг узатмалари, жамоадошларини қулай вазиятга чиқаряпти. Мендаги маълумотларга кўра, ушбу футболчи терма жамоа сафида ўтказган 9та учрашувида 3та гол уришга муваффақ бўлди. Бу ёш вингер учун жуда яхши натижа дейиш мумкин.


Уммон терма жамоасининг салбий жиҳатлари

Бугунги рақибимиз кимга қарши тўп тепишидан қатъий назар қарши ҳужум тактикасида ўйнайди. Уларнинг рақиби ўзидан кучсиз бўлсада Уммон ўз услубига содиқ қолади. Бу мен учун салбий жиҳат. Шу билан бирга, узун паслар уммонликларга ёқмайди. Сўнгги ўйинларда улар бундай узатмаларни бартараф этишда катта қийинчиликларга дуч келишди. Бундан ташқари, Уммон терма жамоасининг қанотлари кучсиз. Улар ўтказган сўнгги бир нечта гол қанотлардан бўлган узатмалар туфайли урилган.

Author : Aslanov Jasurbek
Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика