Latest news

06:10"Манчестер Сити" - "Ал Айн" 2:0 (Матнли трансляция)  1 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  128 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0

Қани энди... News

Қани энди...

Tags :  Янги йил
Яна бир неча соатдан кейин янги, 2017 йил эшигимизни тақиллатиб кириб келади.

Бу йил футболимиз турли туман воқеаларни кўрди. Яхшилик ҳам бўлди, дил хиралик ҳам. Адолату, адолатсизликлар. Бўлар иш бўлди, йиллар давомида бўлиб келаётган бу каби иллатларни бирданига йўқотиб бўлмайди. Аммо биз, 2017 йилни янги оқ қоғоздан бошлаш имкониятига эга бўлиб турибмиз.

Қани энди... Стадионларимиз тўлиб тошса. Барча ўйинлар тенг курашлар остида, шиддатга бой бўлса...

Қани энди...  Юртимизга сифатли легионерлар кириб келса-ю, рақобат ошса. Футболчиларимиз ўз устиларида қўшимча ишласалар...

Қани энди... Барча ўйинлар “Спорт ТВ”да тўғридан – тўғри эфирга узатилса, клублар ўз матбуот хизматларига жиддий эътибор қаратишса...

Қани энди... Келишилган ўйинлар бўлмаса, учга-уч, тотализатор, олди сотдилар тўхтаса, бир мазза қилсак...

Қани энди... Фақат муаммолар ҳақида эмас, тўлқинланиб ажойиб ўтган тур ўйинлари ҳақида мунозаралар ўтказсак...

Қани энди... Футболчилар камида икки йиллик шартномага имзо чексалар-у, мураббийлар росмана ўз устида ишласалар...

Кани энди... Олий лига ҳакамларининг бари Равшан Эрматовдек бўлиб қолса...

Қани энди... Сайтимизда ҳамма иноқ бўлса, бир-бири билан футболни деб уришмаса, аввало оиласи учун яшаса, юртимизни равнақига ҳизмат қилса...


Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика