Latest news

07:35Суперлига. Бугун 18-тур якунланади  0 07:10Суперлига. "Навбаҳор" дербида ғалаба қозонди, "Шўртан" “Қўқон-1912”га ютқазди, ОКМК - "Қизилқум" баҳсида эса нурсиз дуранг  0 01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  2 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  5 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  4 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  18 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  7 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  13 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1

Қани энди... News

Қани энди...

Яна бир неча соатдан кейин янги, 2016 йил эшигимизни тақиллатиб кириб келади.

Бу йил футболимиз турли туман воқеаларни кўрди. Яхшилик ҳам бўлди, дил хиралик ҳам. Адолату, адолатсизликлар. Бўлар иш бўлди, йиллар давомида бўлиб келаётган бу каби иллатларни бирданига йўқотиб бўлмайди. Аммо биз, 2016 йилни янги оқ қоғоздан бошлаш имкониятига эга бўлиб турибмиз.

Қани энди... Стадионларимиз тўлиб тошса. Барча ўйинлар тенг курашлар остида, шиддатга бой бўлса...

Қани энди...  Юртимизга сифатли легионерлар кириб келса-ю, рақобат ошса. Футболчиларимиз ўз устиларида қўшимча ишласалар...

Қани энди... Барча ўйинлар “Спорт ТВ”да тўғридан – тўғри эфирга узатилса, клублар ўз матбуот хизматларига жиддий эътибор қаратишса...

Қани энди... Келишилган ўйинлар бўлмаса, учга-уч, тотализатор, олди сотдилар тўхтаса, бир мазза қилсак...

Қани энди... Фақат муаммолар ҳақида эмас, тўлқинланиб ажойиб ўтган тур ўйинлари ҳақида мунозаралар ўтказсак...

Қани энди... Футболчилар камида икки йиллик шартномага имзо чексалар-у, мураббийлар росмана ўз устида ишласалар...

Кани энди... Олий лига ҳакамларининг бари Равшан Эрматовдек бўлиб қолса...

Қани энди... Сайтимизда ҳамма иноқ бўлса, бир-бири билан футболни деб уришмаса, аввало оиласи учун яшаса, юртимизни равнақига ҳизмат қилса...

Қани энди.... ДАВОМИНИ “КОМЕНТЛАР”ДА КУТАМИЗ....

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика