Latest news

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

"Қандай ўйин кўрсатишимизни мавсум бошлангач билиб оласиз" - "Динамо"нинг сербиялик мураббийи Предраг Роган билан интервью News

"Қандай ўйин кўрсатишимизни мавсум бошлангач билиб оласиз" - "Динамо"нинг сербиялик мураббийи Предраг Роган билан интервью

Айни пайтда сайтимизнинг уч нафар мухбири Туркиянинг Анталия шаҳрида жамоаларимизнинг ўқув-машғулот йиғинларини ёритиб боришмоқда.

 Куни кеча "Динамо" жамоасининг машғулотларига борган ходимимиздан бири Абдулазиз Искандаров бош мураббий Предраг Роган билан суҳбат уюштиришга эришди. Клубда иш бошлаганига кўп бўлмаган сербиялик мутахассис интервью давомида "Динамо"га қандай келганлиги, футболчиларга талаблари ва жамоаси қандай ўйин кўрсатиши борасидаги саволларга жавоб қайтарди. 

- Жаноб мураббий келинг дастлаб "Динамо"га келишингиз тарихи билан ўртоқлашсангиз. Ўртада рол ўйнаган инсон ким? Клуб раҳбарияти тўғридан-тўғри таклиф билан чиқдими ёки агентлар орқалими?

-  Ўз вақтида Ўзбекистонда муваффақиятли тўп тепган футболчи Боян Миладинович ҳозирда агент бўлиб ишламоқда. Бир жамоада фаолият олиб борганмиз. Кейинчалик "Динамо" спорт директори Андрей Шипилов, клубнинг раҳбарлари билан кўришдим. Якунда шартномага қўл қўйдим. 

- Ҳар қандай мураббий янги жойга келаётганда ўша мамлакатни ўрганади, маълумотлар қидиради. Ўзбекистон чемпионати сиз учун қанчалик жумбоқ бўлиб туюлди? 

- Камгина бўлсада, маълумотларга эга эдим, дея оламан. Боян менга қўнғироқ қилгач кўпроқ нарсаларни қидиришни бошладим. Шартнома тузганимиздан кейин футболчилар, мураббийлардан сўрадим. Жамоани қабул қилиб олишимдан олдин мамлакатингизга келдим. Ўйинларни томоша қилдим. Мен яхши дўст, профессор, Катанецнинг ёрдамчиси Владо Родманович билан гаплашдим, у эса мени Сречко билан таништирди.

- Хорижлик мураббийдан истаймизми-йўқми янгилик олиб кириши кутилади. "Динамо"да нимани ўзгартирмоқчисиз ва қандай услубни татбиқ қилишни режалаштиряпсиз?

- Мавсум бошлангач бизнинг иштирокимиздаги ўйинларни томоша қилган ҳолда қандай янгилик кўрганингизни менга айтасиз (кулади). Ўйин услубимизни чемпионат давомида кўришингиз мумкин. Ҳақиқий баҳони эса кузда яъни ноябрь ойида берамиз. 

- Олдингизга қандай мақсадлар қўйилди? Балки Суперлигага қайтган жамоа сифатида бу борада катта вазифалар белгиланмас...

- Умумий қилиб айтганда "жўжани кузда санаймиз". Ҳеч қайси мураббий жамоасининг пастки ўринларда юришни истамайди. 

- Охирги йилларга келиб чемпионатимизга сербиялик футболчиларнинг оқими ниҳоятда кўпайди. Ушбу мамлакат футболчи етиштириш бўйича Европада ўзига яраша обрўга эга эканлиги сир эмас...

- Фақат Самарқандда эмас, кўп вилоятларда майдонлар муаммо экан. Сербияга келинг ва иш қандай йўлга қўйилганини кўринг. Иқтидорлар жуда кўп. Ўзбекистонда ҳам етарлича. Лекин нимадир етишмайди. 

- Туркиядаги йиғин ва футболчиларнинг ҳаракатларидан қониқяпсизми?

- Биринчи ўринда клуб раҳбарларига шундай шароитни яратиб беришгани учун катта раҳмат айтаман. Икки эмас, уч ҳафта йиғин ўтказамиз. Меҳмонхонамиз ва майдон ўртасида катта масофа йўқ. Барчаси жуда қулай. 

- Чемпионатни "Пахтакор"га қарши ўйин билан бошлайсизлар. Амалдаги чемпионга қарши очилиш ўйинидаги босим сизни хавотирга солаётгани йўқми?

- Йўқ. Мухлислардан ўша куни стадионга ташриф буюришларини сўраб қоламан. Футболчиларимдан ҳар бир ўйинда юракдан, борларини бериб ўйнашларини талаб қилмоқдаман.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика