Latest news

01:00АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" (онлайн ҳисоб)  27 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  9 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  11 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2

Қачон сифатли формага эга бўламиз? (Мулоҳаза) News

Қачон сифатли формага эга бўламиз? (Мулоҳаза)

Бу савол илк бор расмий равишда шу йил ўтказилган МДҲ Кубогидан кейин кўтарилганди.
Эсингизда бўлса, 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоамиз мазкур мусобақада қатнашиб келгач, ЎФФ мажлислар залида Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ҳамда ёшларимиз устози Аҳмаджон Мусаев иштирокида матбуот анжумани ўтказилганди.

Ўшанда мутахассисларга берилган бир нечта саволлар орасида сарлавҳада келтирилган савол ҳам кўтарилганди. Саволга жавобан Асқар Толибжонов мийиғида кулганча бир нарсаларни гапиргани, аммо аниқ жавоб бермагани ҳамон ёдимизда. Аҳмаджон Мусаев эса “Яхши савол бўлди” дегандек бош бармоғини чиқарган ҳолда муштини тугиб “маладес” деб қўйганди. 

Шундан бери орадан озми-кўпми вақт ўтди. Миллий терма жамоамиз жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш ўйинларида, ёшлар ва ўсмирларимиз эса Туркия ва БААда ўтказилган жаҳон биринчиликларида қатнашиб келишди. Аммо сифатли форма масаласи барибир ҳал этилмай қолаверди. Жаҳон чемпионатига чиқа олмагач, бош жамоамиз олдида нима қилиб бўлса-да, Осиё Кубоги-2015 йўлланмасини қўлга киритиш қолди. Биз бунга ишонамиз ва бу йўлда терма жамоани қўллаб-қувватлаймиз.

Аммо ҳозирги кунда фақат натижага эришиш билан иш битмаяпти. Форма масаласи барибир жиддийлигича қолмоқда. Тўғри, Joma спорт либосларини ишлаб чиқарувчи компания жаҳон брэндларидан бири ҳисобланади. Европада бир нечта клуб ва терма жамоалар ушбу фирма маҳсулотларидан фойдаланаётгани бор гап, лекин улардаги сифат билан бизникини таққослаб бўлмайди. Оддий мисол, БААда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги кичик мундиалда шуни кўрдикки, сифат бўйича энг паст формани бизнинг ўсмирлар кийиб ўйнашди. Хусусан гуруҳдаги рақиблардан ўша Панамада ҳам, Марокашда ҳам футболчилар эгнидаги либос анча сифатли эди. Хорватия билан Гондурас борасида ҳам шундай дея оламиз.

Энг асосий жамоамиз ҳисобланган миллий терма жамоада ҳам шу аҳвол. Вьетнам – Ўзбекистон учрашувида туширилган фотосуратларга назар ташлаб, футболчиларимиз кийиб олган либос бирмунча сифатсиз эканлиги ҳатто расмлардан ҳам кўзга ташланди. Шу ўринда табиий бир савол туғилади: барча ёшдаги терма жамоаларимиз мунтазам халқаро майдонларда тўп суриб келишмоқда ва улар ўйнаганда барчанинг нигоҳи қаратилган бўлади. Хўш, улар қачон сифатли футболкаларда тўп тепишади? Маълумки, тобора ривожланиб бораётган жамиятимизда чиройли кийиниш маданияти ҳам муҳим ўрин тутади. Айниқса, футбол учрашувларининг деярли ҳаммаси ТВ орқали намойиш этилаётган бир пайтда экран қаршисидагилар барибир футболчиларнинг кийимига эътибор қаратишади. Ва ўйинчиларимиз кийиб олган сифати бирмунча паст либослар албатта кишининг дилини хира қилмасдан қолмайди. (Ҳатто ғалаба қозонсак ҳам).

Шундай экан, бу саволни яна бир марта кўтаришдан мақсад – ўзи шундоқ ҳам кўп танқид қилинаётган Терма жамоалар марказини яна танқид остига олиш эмас, балки форма масаласига сал эътиборлироқ бўлишга чақиришдир. Зеро, сифатли футболка-шортиларда майдонга чиқиб тўп тепганга нима етсин. Унутмайлик, ташқи кўриниш ҳам ён-атрофдагиларнинг сизга бўлган муносабатига ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Футболчиларимиз шу Ватан учун майдонда тер тўкишаётган экан, улар сифатли форма кийиб ўйнашга ҳақлидирлар.

Хайрулла Холиқов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика