Latest news

03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  3 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  4 00:16Бельгия Про лигаси. "Антверпен" "Ауд-Хеверле Лёвен"ни мағлуб этди, Ўринбоев янги жамоасида дебют қилди  7 23:58Ўртоқлик ўйинлари. "Челси" "Милан"ни, "Юве" "Боруссия"ни мағлуб этди, "Ал Насср" эса Ла Лига дебютантига таслим бўлди  0 23:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" илк турда ўз уйида йирик мағлубиятга учради, Алиқулов захирадан майдонга тушди  0 23:14Арне Слот мағлубиятга изоҳ сифатида: "Кристал Пэлас"га ўтган мавсумда битта гол ургандик, бу сафар иккита"  2 22:44Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"  1 22:26Иван Бошкович: "Об-ҳаво ҳам ўйинга таъсирини ўтказди"  1 21:53"Барселона" Кристенсен бўйича қарорини ўзгартирди  0 21:16"Кристал Пэлас" трансферларга катта пул ишлатган "Ливерпуль"ни мағлуб қилиб, Англия Суперкубогини қўлга киритди!  27 20:55"Ман Сити" Доннаруммага қизиқмоқда. Клуб "Галатасарой" билан келишуви бор Эдерсоннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда  0 20:30Суперлига. "Сўғдиёна" Жиззахда "Машъал" билан ўйинда ғалабани ўзиники қилди  12 19:54"Ливерпуль" Англия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  3 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  21

Қачон бундай бир Европа жамоалари билан ўйнаймиз, маза қилиб ҳеч нимадан қўрқмай? News

Қачон бундай бир Европа жамоалари билан ўйнаймиз, маза қилиб ҳеч нимадан қўрқмай?

9-17 ноябрга ФИФА кунлари белгиланган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ноябрь куни Тошкентда йиғилади ва жамоа аъзолари дастлаб коронавирусга тест топширишади. 9 ноябрь куни эрталаб терма жамоамиз Дубайга йўл олади ва у ерда 10 кунлик ўқув-машғулот ташкил этилади. 

Йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви белгиланган. Биринчиси 12 ноябрь куни Сурия, иккинчиси 17 ноябрда Ироқ терма жамоасига қарши кечади.

Бу яхши албатта, рақиблар топилгани ҳам, йиғин ўтказиш учун жой белгилангани ҳам яхши. Пандемия шароитида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш осон бўлмаётганини ҳамма тушуниб турибди. Лекин шундай шароитда Эрон Босния билан, Жанубий Корея эса Мексика билан келиша олгани ҳайратланарли. 

2018 йилги мавсум биз учун омадли келганди. Гарчи ўша йил жаҳон чемпионатида қатнашмаган бўлсак-да, Марокаш, Сенегал, Уругвай каби мундиал иштирокчилари билан ўйнаганмиз. Бу катта сакраш бўлганди. Ўша ўйинларда иштирок этган футболчилар ҳамон кучли рақибларга қарши ўйинларни завқ билан эслашади.

Мухлислар доим Европа жамоалари билан ўйнайлик деб талаб қилади. Уларнинг талабида жон бор. Чунки ҳадеб Осиё жамоаларига қарши ўйнаш одамни зериктиради. Ўзи шундоқ ҳам улар билан расмий ўйинларда тўқнаш келаётган бўлсак. 

2018 йилда бўлган давр яна қачондир бўладими-йўқми, билмаймиз. Лекин билганимиз шуки, терма жамоа олдидаги вазифа ўзгармайди: жаҳон чемпионатига чиқиш! Бунинг учун тўғри режа билан бирга Европа, Африка ёхуд Жанубий Американинг кучли жамоаларига қарши назорат баҳслари ташкил этишга тўғри келади. 

2019 йилдан бери Туркия ва Беларусь билан ўйнаганимизни ҳисобга олмасак, яна Осиё қобиғига тушиб қолдик. Ўртоқлик учрашувларидаги рақиблар кетма-кетлигига қаранг: КХДР, Сурия, Ироқ, Қирғизистон, Беларусь, Тожикистон, Эрон, БАА, Сурия, Ироқ.

КХДР, Сурия, Ироқ ва Қирғизистон билан ўтган йил ўйнаганмиз. Беларусь, Тожикистон, Эрон ва БААга қарши бу йил майдонга тушдик. Сурия ва Ироқ билан энди ўйнаймиз. Сурия билан Ироққа қарши ўтган бир йил ичида иккинчи бор ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Коронавирус деган балодан тўлиқ қутулгач, яна Европа жамоалари билан ўйнасак ажаб эмас.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика