Latest news

16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  0 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  0 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  12 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  4 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6

Пёнтек "Женоа"га қайтмоқда! Бу Шомуродовнинг ишларини қийинлаштирадими? News

Пёнтек "Женоа"га қайтмоқда! Бу Шомуродовнинг ишларини қийинлаштирадими?

Италия матбуотида Кшиштоф Пёнтекнинг Италияга қайтиши мумкинлиги борасидаги хабарлар янгради.

Шу сабаб Yandex Zen'даги "Футбол с Калуцким" канали Пёнтекнинг генуяликлар таркибига қайтиши ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродовга қанчалик таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ёзди.


Ўйинчи А Серияда "Милан" ва "Женоа"да ҳаракат қилган, сўнгра Берлиннинг "Герта" клубига йўл олган. Аммо полякнинг Германиядаги фаолияти яхши кетмаяпти ва унинг Италияга қайтиши борасида кўплаб миш-мишлар тарқамоқда. Жумладан, "Женоа" Пёнтекни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиши борасидаги хабарлар. Бу эса Элдор Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятига қаттиқ таъсир қилиши мумкин. Хўш, нега?

1) Пёнтек ва Шомуродов бир хил типдаги форвардлар. Иккисини ҳам атлетлик ва тезлик бирлаштиради, шунингдек иккала ўйинчининг ҳам ҳозирда ишлари жойида эмас. Улар ўхшаш ва уларнинг иккисини ҳам асосий таркибда қўйиш - мазмунсиз. Мураббийга бирини қўйиш қулайроқ бўлади. Менимча, бу айнан поляк бўлади. Иккинчи ҳужумчи ролига эса икки метрли ва тўп билан яхши ишлай оладиган Скамаккани, тажрибали Пандевни ёки Дестрони, ёки қанотдан ўйнашга мойил бўлган Пьяцани қўйиш мумкин. Шунда дуэт ранг-баранг бўлади.

2) Пёнтекнинг "Женоа"да ўйнаганига кўп бўлмади. Уни ҳалигача мухлислар яхши кўришади ва улар Кшиштофни асосийда кутишади. Клуб раҳбарияти ва мухлислар ўртасидаги оғир муносабатларни ҳисобга олсак, Пёнтек яқинлашиш фактори вазифасини бажариши мумкин.

Яна бир "плюс" - Пёнтек "Женоа"да 2 йил олдин ўйнаган пайтдаги шериклари билан яхши таниш. Пандев, Стураро, Лерагер ва бошқалар. Бу адаптация жараёнини осонлаштиради.

3) Пёнтек - 2020 йилнинг сўнггида "Женоа"га қайтган янги бош мураббий Баллардинининг 100%лик ўйинчиси. Олдин мураббий ва форвард биргаликда 2018 йилда ишлашган. Ўшанда Пёнтек Баллардини қўл остида 9та ўйин ўтказган. Бу баҳсларда эса 14та гол урган, шунчаки фантастика! Баллардини истеъфога чиқарилгандан сўнг, поляк мавсумнинг қолган қисмида 28та ўйинда 16та гол урди. Жиддий фарқ! Кўриниб турибдики, Пёнтек - Баллардини тизимининг идеал форварди.

4) Миш-мишларга кўра, "Женоа" Пёнтекни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Ижара/трансфер нархи 25 миллион евро атрофида бўлиши мумкин. Агар ўйинчи шунча пулга олинса, у ҳар қандай вазиятда бошланғич таркибда ўйнайди. Жамоа ҳақиқий асосий форвардни олади. Иккинчи ҳужумчи ролида эса 7-8 нафар номзод бўлади. Бу ерда Шомуродовга жуда ҳам қийин бўлади.

5) Баллардини Шомуродовга унчалик ишонч билдирмаяпти деган фикр мавжуд. Унинг қўл остида "Женоа"нинг жорий мавсумдаги ягона ўйинида Шомуродов ҳаттоки захирадан ҳам тушмади. Захира ўриндиғидан ўйинга Скамакка ва Пьянца туширилди. Шундай экан Пёнтекнинг пайдо бўлиши Шомуродовни чуқур захирага йўл олдириши мумкин.

Rating: -53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика