Путин Россия - Испания учрашувини томоша қиладими?
27 jun 2018 16:39
News
Путин Россия - Испания учрашувини томоша қиладими?
Россия президенти Владимир Путин Испанияга қарши ЖЧ-2018 1/8 финал баҳсида Россияга мухлислик қилишини айтди.
Бироқ ҳозирча у стадионга бориш ёки бормаслик борасида бир қарорга келгани йўқ.
"Учрашувни кўришим ва мухлислик қилишим аниқ. Бироқ стадионга бораманми ёки йўқми, билмайман" - дейди Путин.
Россия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги учрашув 1 июль куни "Лужники" стадионида бўлиб ўтади.
Link :
Source : ТАСС
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments