Пукки - АПЛнинг августдаги "Энг яхши футболчиси"
13 sep 2019 16:27
News
Пукки - АПЛнинг августдаги "Энг яхши футболчиси"
"Норвич" ҳужумчиси Теему Пукки Англия чемпионатининг август ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
29 ёшли фин футболчиси АПЛда 4та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассистга эришган.
Пуккидан ташқари бу номга ҳужумчи Эшли Барнс ("Бёрнли"), ярим ҳимоячилар Кевин де Брюйне ва Раҳим Стерлинг, шунингдек Серхио Агуэро (барчаси - "Манчестер Сити") ва Роберто Фирминьо ("Ливерпуль")лар рақобатлашаётган эди.
Пукки финляндияликлар ичидан 2004 йилдан бери ушбу совринга эга чиққан биринчи футболчи бўлди.
Ундан олдин бу совринга Микаэль Форсселла эга чиққан. Умуман олганда бу совринни финляднияликлардан Пукки ва Форселлалардан ташқари Сами Хююпия қўлга киритган.
Link :
Source : premierleague.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments