ПСЖ ёзда амалга ошмаган трансферга январда уриниб кўради
07 oct 2022 15:39
News
ПСЖ ёзда амалга ошмаган трансферга январда уриниб кўради
Париж клуби Миланнинг "Интер" жамоаси аъзоси Милан Шкриньярни қўлга қиритишга қишда ҳам ҳаракат қилади.
Франция клуби словакиялик ҳимоячи учун 60 млн евро таклиф қилган эди, бироқ 27 ёшли футболчи учун 80 млн евро истаган "нерадзурри" буни рад этди.
Энди Лига 1 чемпионлари январдаги трансферлар ойнасида ҳимоячи учун 30 миллионлик таклиф тайёрлашмоқда.
Шкриньярнинг амалдаги жамоаси билан битими 2023 йилнинг ёзида якун топади ва у клуб билан яна ҳамкорлик қилишни истамаяпти.
"Интер" ўйинчининг текинга бошқа клубга ўтиб кетишига қўйиб бермаслик учун ПСЖнинг таклифини қабул қилиши мумкин.
Италия клуби ҳимоячини сотмай сақлаб қолиб шартномаси тугашига қадар уни узайтиришга кўндиришга умид қилган эди. Бироқ бу ҳалигача амалга ошгани йўқ.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments