ПСЖ яқин кунларда Мбаппе билан унинг клубдаги келажагини муҳокама қилади
21 jul 2021 13:33
News
ПСЖ яқин кунларда Мбаппе билан унинг клубдаги келажагини муҳокама қилади
ПСЖ яқин кунларда ҳужумчи Килиан Мбаппе билан унинг клубдаги келажагини таҳлил қилади.
Мбаппе 22 июлдан жамоа билан машғулотларни давом эттириши керак. Айнан ўшанда ПСЖ раҳбарияти 22 ёшли француз билан учрашишни ва у билан кейинги ишларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Олдинроқ чиққан маълумотларга кўра, Мбаппе клуб билан шартномани узайтирмоқчи эмас. У битимда "Реал"га ўтиши борасидаги банд қўшилишини талаб қилмоқда ва клуб буни қабул қилса, у шартномага имзо чекади.
Футболчининг шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган. Форвард 2020/21 йилги мавсум Франция чемпионати доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 2та ассист қайд этди.
Link :
Source : As
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments