Latest news

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  0 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  4 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  50 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  118 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди News

ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди

Дунёга машхур Foot Mercato нашри Абдуқодир Ҳусановга Парижнинг ПСЖ клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида ёзди.

Қуйида Foot Mercato нашрининг Абдуқодир Ҳусановнинг эҳтимолий трансфери бўйича ёзганларини тўлиқлигича эътиборингизга тақдим қиламиз:


ПСЖ вакили Луис Кампос Абдуқодир Ҳусановга кўз тикмоқда

ПСЖ клубининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Луис Кампос кейинги трансфер ойнаси учун ҳимоячи излаётган бир паллада "Ланс" шаҳзодаси Абдуқодир Ҳусановга ўзгача эътибор қаратмоқда. Foot Mercato маълумотларига қараганда, Луис Кампос аллақачон "Ланс" клубининг кўп нарса ваъда қилаётган ҳимоячисининг вакиллари билан учрашишга улгурган.

Фото: ПСЖ клуби президенти Носир Ал Ҳелайфи ва клубнинг футбол ишлари бўйича маслаҳатчиси Луис Кампос


Ўзбекистондан бўлган, кейинчалик Беларусда ўйнаган ҳимоячининг бир қарашда ҳаммадан ажралиб туради.  Футболчининг вакиллари Абдуқодирнинг иқтидорига тўла амин бўлган ҳолда уни "Ланс" клубига таклиф қилишади. "Ланс" эса 2023 йилнинг ёзида 100 минг евро эвазига каттагина мукофот "ютиб олди". Лига 1 учун ҳали бироз ёшроқ бўлишига қарамай, Ҳусанов биринчи машғулотларданоқ барчада ажойиб таассурот қолдирди. "Ланс" таркибида 2023 йилнинг сентябрь ойида "Мец" жамоасига қарши дебют қилган Ҳусанов биринчи мавсумнинг ўзида таҳминан 15 та учрашувда майдонга тушди.

Марказий ҳимояда Кевин Дансонинг вориси сифатида кўрилган Ҳусанов айни дамда таркибнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. "Энергетик-БГУ" собиқ футболчиси хайрон қолдиришдан тўхтамаяпти. Абдуқодирнинг камчилиги йўқ: қўполдек кўринади, шу билан бирга, техникаси ўта юқори, тўпни олиб қўйиш ва яккакурашлар бўйича у мутлақ етакчи. Бундан ташқари, рақиб ҳужумчилари Абдуқодирнинг бўйи 1.86 метр (84 кг) бўлишига қарамай, уни деярли бирор марта ортда қолдира олганлари йўқ. 

Сентябрь ойидаги "Ницца"га қарши ўйиндан кейин лансликлар дарвозабони Брис Самба Абдуқодирга яхши таъриф берди: 

"Ҳусанов ҳақиқий махлуқ. У бугун нималар қилганини кўрдингизми? Абдуқодир мени қўрқитяпти. Йўқ, йўқ, лекин бу рост. Ёшига нисбатан у қилаётган ишлар.."


Парижликлар Абдуқодир Ҳусанов вариантини юқори баҳолашмоқда

Энг юқори даражага чиқиш имкониятига эга бўлган Абдуқодир Ҳусанов "Ланс"даги энг қадрли ўйинчилардан бири бўлишга яқин турибди. Foot Mercato маълумотларига кўра, Луис Кампос футболчининг яқинлари билан аллақачон учрашишга улгурди, аммо ПСЖ томони ҳали бирор таклиф берганича йўқ. Қишги трансферлар ойнасида ҳимоячи харид қилиш ниятида бўлган парижликлар ушбу имкониятдан фойдаланиб қолишлари мумкин. Абдуқодирнинг "Ланс" билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. "Бенфика" ҳимоячиси Томас Араухонинг ПСЖга сотилмаслиги португал клуби томонидан аниқ таъкидланганидан сўнг, Абдуқодир варианти парижликлар учун яхши муқобил бўлиши мумкин. 

"Ланс" нимани истамоқда?

Бироқ, "Ланс" ўз шаҳзодасининг трансфер қилинишига рози бўлармикан? "Ланс" клуби Нейл эл Айнауи ва Кейин Дансонинг амалга ошмаган трансфери сабаб қишки трансферлар ойнасида ўз ғазнасини таҳминан 40 млн еврога тўлдириши лозим. Лекин "Ланс" Абдуқодир Ҳусановни бу қишда сотмоқчи эмас. Аммо таҳминий нархи 20 млн евро бўлган Абдуқодир ПСЖ қўлга киритишни истаётган ҳимоячи ҳисобланади. Бу эса Париж клуби нархни яна кўтариши учун етарли сабаб. Юқоридаги важлар "Ланс" ўз жавоҳирини сотиши учун етарлими? Бу саволга бир неча ҳафтадан сўнг жавоб топамиз. "Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўлмаган охирги икки ўйинда бешта гол ўтказганини инобатга олсак, воқеалар ривожи анча қизиқарли тус олиши аниқ. 

Лекин бир нарса аниқ ва равшан: 18 ой олдин "Ланс" Абдуқодир учун тўлаган пул ва ҳозир тилга олинаётган сумма ўртасидаги фарк – шунчаки даҳшат!


Foot Mercato нашридан таржима қилинди

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика