Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

ПСЖ футбол тарихидаги энг йирик трансферни амалга ошириши кутилмоқда News

ПСЖ футбол тарихидаги энг йирик трансферни амалга ошириши кутилмоқда

ПСЖ янги мавсум олдидан шов-шувли трансферга қўл уришга яқин турибди.



Неймарнинг янги мавсумни "Барселона"да бошламаслик эҳтимоли мавжуд.

"Globo Esporte" нашрининг ёзишича, Неймар дўстларига ПСЖга ўтаётганлиги ҳақида айтган.
"Барселона" эса ПСЖ билан Неймарнинг трансфери бўйича музокарага киришишни ҳам режалаштирмаяпти. ПСЖ эса энди Неймарнинг шартномасида кўрсатилган 222 миллион еврони тўлаб футболчини жамоага олиб келиш имкониятига эга.

"Барселона" клуби раҳбарияти вазиятдан хабардор. Аммо улар оммага Неймарнинг кетиши мумкинлиги ҳақида изоҳ беришни исташмаяпти ҳамда буни инкор этишмоқда.

Неймарни "Барселона"ни тарк этишга ундаётган бир қатор факторлар бор.

ПСЖда Неймар "Барселона"дан кўра икки баробар кўпроқ маош олади. Иккинчидан, бразилиялик ҳужумчи "Барселона"да кераклигича таъсир кучига эга эмас.
Неймар раҳбариятдан Паулиньо ва Коутиньоларни сотиб олишларини сўраган. Лекин уларнинг ҳеч бири жамоага олиб келинмади.
Мессини соясида қолиб кетаётган Неймар шахсий соврин ютиш учун ҳам жамоасини ўзгартириши лозимлигини тушунмоқда. Шунингдек, футболчи ПСЖ билан клуб тарихида илк бор ЕЧЛда ғолиб чиқишни истамоқда.

Неймарнинг ПСЖга ўтишига ундаётган яна бир факторлардан бири яқиндагина парижликлар сафини тўлдирган - Дани Алвеш.
Бразилия ҳамда "Барселона"даги жамоадоши Неймарни ПСЖга чорламоқда.
ПСЖда Дани Алвешдан ташқари яна бир қанча бразилияликларm - Тиаго Силва, Лукас Моура ҳамда Маркиньос ўйнайди.

ПСЖ футбол тарихидаги энг йирик трансферни амалга ошириши кутилмоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика