ПСЖ Фабиан Руис учун "Реал", "Барселона" ва "Атлетико" билан рақобат қилади. Парижликлар 60 млн евро тўлашга тайёрлар
10 may 2021 15:18
News
ПСЖ Фабиан Руис учун "Реал", "Барселона" ва "Атлетико" билан рақобат қилади. Парижликлар 60 млн евро тўлашга тайёрлар
"Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.
Бош мураббий Маурисио Почеттино 25 ёшли испаниялик футболчини жамоасида кўришни жуда ҳам хоҳламоқда.
Руисга "Реал", "Барселона" ва "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда, аммо трансферга футболчининг нархи муаммо туғдириши мумкин. "Наполи" 70 млн евро олмоқчи, аммо максимал пулни ҳозирча ПСЖ таклиф қилди - 60 млн. "Атлетико" 50 млн таклиф қилмоқда, "Барселона" ва"Реал"нинг таклифи ҳақида эса маълумот йўқ.
Руис жорий мавсум "Наполи" таркибида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Испанияликнинг шартномаси 2023 йилда якунига етади, битимнинг эҳтимолий узайтирилиши борасида музокаралар бошланмади.
Link :
Source : Corriere dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments