Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

ПСЖ энди Обамеянгни харид қилмоқчи News

ПСЖ энди Обамеянгни харид қилмоқчи

"Пари Сен-Жермен" клуби "Челси"нинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Франция клуби келаси ёзда футболчини сотиб олишга уринади. Парижда ҳужумчини ротация ўйинчиси сифатида қарашмоқда.

ПСЖ Обамеянгни ёзда сотиб олиш учун музокараларни бошлаб юборди. Агар Париж клуби расман таклиф билан чиқадиган бўлса, "Челси" габонликнинг йўлини тутиб қолмоқчи эмас. Футболчи узоқ вақтдан буён ПСЖнинг мухлиси бўлиб келган ва жамоани айни пайтда бошқариб бораётган Кристоф Гальтье билан ўн йил аввал "Сент-Этьен"да бирга ишлагани боис бегона эмас.

Франция чемпионлари ёзнинг катта қисмини Киллиан Мбаппенинг ўрнини тўлдириши мумкин бўлган ҳужумчи билан шартнома имзолашга ҳаракат билан ўтказди. Бироқ бундай трансфер содир бўлгани йўқ. Обамеянг орқали эса бу ният амалга ошиши эҳтимоли катта.

33 ёшли Обамеянг жорий мавсум "Челси" сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Унинг клуб билан ҳамкорлиги 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика