Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп? News

ПСЖ Чемпионлар лигаси бир мавсумида 148,4 миллион ишлаб топди. Нега бунча кўп?

Tags :  ЕЧЛ ПСЖ
31 май куни ПСЖ Мюнхенда "Интер"ни мағлуб этди (5:0) ва ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Узоқ кутилган совриндан ташқари, клуб каттагина мукофот пулларини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Фақатгина финалдаги ғалаба парижликларга 10,5 миллион евро келтирди - ғалаба учун 6,5 ва Европа Суперкубогига йўлланма учун 4 миллион евро.

Football Meets Data портали маълумотига кўра, ПСЖнинг бир мавсумдаги умумий даромади 148,4 млн еврони ташкил этди ва бу Чемпионлар Лигаси учун рекорд кўрсаткичдир.

Турнирдаги иштироки учун барча жамоалар 18 миллион евродан олишди. Лига босқичида жамоа ҳар бир ғалаба учун 2,1 миллион евро, дуранг учун эса 700 минг евро ишлаб олди.  ПСЖ ҳисобида 4 ғалаба ва 1 дуранг бор. УЕФА кучли саккизликка кириш учун 2 миллион евро, гуруҳдан чиқиш учун (9-ўриндан 16-ўрингача) - 1 миллион евро тўлаган.

Плей-офф ўйинлари учун жамоалар қуйидагича мукофотланди:

1⁄8 финалга чиқиш - 11 миллион евро
Чорак финалга чиқиш - 12,5 миллион евро
1⁄2 финалга чиқиш - 15 миллион евро
Финалга чиқиш - 18,5 миллион евро

Соврин миқдорига телеҳуқуқлар ва олдинги иштроклар учун тўловлар ҳам киради: сўнгги беш ва ўн йиллик еврокубоклардаги иштроклар натижалари бўйича коэффициентлар ҳисоблаб чиқилган. ПСЖда бу тўловлар 44,7 млн евродан кўпроқни ташкил қилди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика