Пшемислав Банашак "Пахтакор"да гол урган 26-хорижлик футболчи
03 aug 2022 15:40
News
Пшемислав Банашак "Пахтакор"да гол урган 26-хорижлик футболчи
"Польшалик ҳужумчи Пшемислав Банашак Ўзбекистон чемпионатида жамоамиз учун тўп киритган 26-чет эллик ўйинчига айланди.
Шунингдек, у жамоамиз ва Суперлигада ўйнаган ҳамда тўп киритган биринчи польшаликка айланди. Эндиликда "Пахтакор" сафида гол урган футболчилар сони 26 нафарга етди. Улар 15 мамлакат фуқаролари саналади. Энг кўп тўп киритган хорижлик ўйинчилар Черногория ва Сербиядан ҳисобланади. Шунингдек, уч нафар Бразилия фуқаролари "Пахтакор" учун Ўзбекистон чемпионатида тўп киритишга эришган.
Энг кўп гол айни пайтда жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган Драган Черан ҳисобига ёзилган. У 70та тўп муаллифига айланган. Ихеруоме Уче ҳисобида 30 гол мавжуд. Гочгули Гочгулиев, Кахи Махарадзе ва Тиаго Безерра 20тадан ортиқ гол уришган", — дейилади клуб хабарида.
Comments