Latest news

08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  0 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  154 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  3 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97

Про лиганинг трансфер ойнасидаги эътиборли ўтишлари News

Про лиганинг трансфер ойнасидаги эътиборли ўтишлари

Ўзбекистонда трансфер ойнаси якунланди.

Про лига жамоалари ҳам имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таркибни кучайтирди. Қуйида энг саралари билан таништирамиз.

Зафар Полвонов

Йўналиш: АГМКдан - "Андижон"га

АГМК клубида асосан захира ўриндиғида қолиб кетаётган ҳужумчи трансфер ойнасининг сўнгги кунларида жамоасини алмаштиришга қарор қилди. Футболчи ўз олдига Суперлигага қайтишни астойдил мақсад қилган “Андижон” клубига кўчиб ўтди. Виктор Кумиков мавсумни қолган қисми олдидан яна бир ҳужумчини жамоага таклиф қилди. Бу орқали таркибни сезирарли даражада кучайтириб олди.

Муҳаммад Исаев

Йўналиш: "Истиқлол"дан - "Янгиер"га

Тожикистоннинг “Истиқлол” жамоаси билан Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этган Муҳаммад Исаев эндиликда Про лигада тўп тепади. Футболчи “Янгиер-қурувчи” сафини  тўлдирди. Кўпчилик уни яна Суперлиганинг бирорта жамоасида кўриниш беришини кутишганди. Бироқ у мавсум якунига қадар фаолиятини Про лигада давом эттиришга қарор қилди. 

Темур Исмаилов

Йўналиш: "Динамо"дан - "Бухоро"га 

Мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида бошлаган футболчи давралар оралиғида “Бухоро”га ўтди. Аслида у самарқандликлар сардори сифатида майдонга тушиб келаётганди. Кейинчалик захирада қолиб кетаётгани натижасида, давралар оралиғида Ҳаким Фузайлов жамоасига келиб қўшилди. “Бухоро” ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибни сезирарли даражада кучайтирди. Клуб Суперлига йўлланмаси учун жиддий курашга қўшилиши кундек равшан. 

Суҳроб Бердиев

Йўналиш: "Янгиер"дан - "Андижон"га

Фаолияти давомида Суперлигада ўйнаб келган Суҳроб Бердиев жароҳатидан кейин бироз спорт формасини йўқотгани рост гап. Шу сабаб бўлса керак, футболчи мавсум бошида “Янгиер-қурувчи” либосини кийди. Бу жамоада бирин-кетин голлар уриб, жамоа етакчисига айланди. Ёзги трансфер вақтида эса “Андижон”дан тушган таклифга розилик билдирди ва клуб билан шартнома имзолади. 

Қаҳрамон Баҳодиров

Йўналиш: "Янгиер"дан - "Турон"га

Про лига пешқадами “Турон” ҳам ёзги трансфер ойнасидан унумли  фойданиб, уч нафар янги ижрочини қўшиб олди. Жумладан, таркибга тажрибали қанот ҳимоячиси Қаҳрамон Баҳодиров билан ҳам шартнома имзолади. Баҳодиров ҳам мавсумни “Янгиер-қурувчи” клубида бошлаган ва жамоа сардори эди. Футболчи биринчи даврадан кейин, янгиерликлар билан хайрлашди ва “Турон” сафини тўлдирди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика